• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Даҳшатли терактда омон қолган 101-рейс воқеаси экранга кўчди: Ҳошим Арслонов иштирокидаги сўнгги фильм премьерасидан репортаж (фото)

    Тошкент шаҳридаги Киночилар уйида 1 июнь куни режиссёр Акром Шоҳназаровнинг «101-рейс» фильми катта премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

    Кинематография агентлиги ва «Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Боинг-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади. Бу парвоз тажрибали учувчи Зариф Саидазимовнинг охирги, якунловчи парвози бўлади.

    Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

    Тақдимот аввалида фильмда бош ролни ижро этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов хотирасига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Премьерада фильм бош қаҳрамони прототипи Ўзбекистон Қаҳрамони Зарифхўжа Саидазимов қатнашиб, киноижодкорларга ўз миннатдорлигини билдирди ва марҳум актёр Ҳошим Арслонов ижросини эътироф этди.

    Ўзбекистон Қаҳрамони Зарифхўжа Саидазимов

    Ўзбекистон Қаҳрамони Зарифхўжа Саидазимов
    Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

    Сценарий муаллифи ва режиссёр Акром Шоҳназаров «Дарё» мухбирига берган интервьюсида фильм нега тўрт йилдан кейин премьера қилинаётганини қуйидагича изоҳлади.

    «Замон қаҳрамонини экранга олиб чиқиш мақсадида 2017 йили сценарий ёзишга киришдим. Фильмнинг 90 фоизи реал воқеаларга асосланган. Биз фақат 10 фоизини бадиийлаштирдик. Бу борада ёзувчи ва киноссенарист Эркин Аъзам яқиндан ёрдам берди. Фильмда гавдалантирилган воқеаларнинг эса ҳаммаси ҳақиқат.

    Акром Шоҳназаров

    Акром Шоҳназаров
    Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

    Суратга олиш ишлари 2018 йилда бошланган. Ярим йил давомида ўрганиш ва тайёргарлик ишлари олиб борилди. Бош ролга актёр танлаш ҳам кўп вақт олди ва охири раҳматли устоз санъаткор Ҳошим Арслонов номзодида тўхталдик.

    «Съёмка» ишлари 2001 йил 11 сентябрь куни Америка сари йўл олган самолётнинг ўзида бўлиб ўтди. Бу самолёт ҳозир ҳам парвоз қилади. Шу боис у бизга ҳар олти ойда ўн кунга бериб турилди. Яъни парвоз қилаётган самолётнинг турли қисмлари «ремонт» бўлаётган вақтида биз ҳам тасвирга тушириш ишларини олиб борганмиз. Ремонт ўн кун бўлса, суратга олиш ҳам шунча вақт бўлди. Шунинг учун жараён анча чўзилди. Бунга пандемия ҳам сабаб бўлди. Бундан ташқари, фильмнинг 70 фоизида графикадан фойдаланилгани туфайли бир неча ой вақтимиз графика ва мусиқий ишларга кетди», — дейди Акром Шоҳназаров.

    Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

    Суратга олиш ишлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган. Фильмда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов, Лола Элтоева, Самиддин Лутфуллаев, Умид Искандаров, Олег Галахов, Эркин Бозоров, Хуршид Тўхтаев, Нигина Анорбоева, Баҳора Арслонова каби актёрлар рол ижро этган.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоеванинг қайд этишича, тасвирга олиш ишлари осон кечмаган.

    «Сценарийни ўқиб чиққанимда менга жуда маъқул келди. Чунки фильмда инсонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Суратга олиш жараёнидан олдин катта тайёргарлик кўрдик. Бу касб эгалари йўловчиларга ички туғёнлари, дардларини сездирмай, касбига фидойилик билан меҳнат қилишини тушундим. Улар худди актёрларга ўхшар экан. Негаки биз ҳам саҳнага чиққанимизда шахсий муаммоларимизни парда ортида қолдирамиз.

    Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

    Бу кинода стюардесса қизлар раҳбари, яъни борт бошқарувчиси ролини ижро этдим. Буни талқин қилиш осон кечгани йўқ, албатта. Шу пайтга қадар авиация соҳаси ходими ролини ўйнамагандим. Мазкур бадиий фильм ҳам, ролим ҳам фаолиятимда алоҳида аҳамиятга эга бўлиб қолиши, шубҳасиз», — дейди актриса.

    Актёр Умид Искандаровнинг айтишича, фильмда эркаклик ғурури, орият жуда баланд тарзда акс этган.

    «Съёмка жараёнлари нега кўп вақт давом этгани ҳақида кўп сўрашмоқда. Шу пайтга қадар самолётда суратга олиш тажрибаси ўзбек режиссёрларида ҳам, операторларида ҳам, актёрларда йўқ эди. Тасвирга олиш вақтида самолётни ҳам, печкаларини ҳам ёқиб қўйсак, тонна-тонна бензин сарфланарди. Исрофгарчиликка йўл қўймаслик учун ҳам қийинчиликларни енгиб ўтишга ҳаракат қилдик.

    Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

    Самолётдаги учувчилар хонаси тор ва кичкина бўларкан. У ердаги ўриндиққа кириб ўтиришга ҳам, жойингиздан туришингизга ҳам кўп вақт кетади. Ёзда иссиқ, қишда совуқ бўлганлиги боис камера қаршисида ишлаш қийин кечди. Айниқса, ёз ойларида терлаб, кийимларимиз жиққа ҳўл бўларди. Шунинг учун бизга иккита форма тикиб беришди, алмаштириб жараённи давом эттирдик.

    Премьера куни узоқ кутилган сана бўлди ва мен буни интиқлик билан кутгандим. Менинг фильмографиямда, «101-рейс»нинг алоҳида ўрни бор. Съёмка жараёнлари узоқ давом этди ва ижодий ишларимнинг энг қизиқарлиси бўлди», — дейди Умид Искандаров.

    Мавзуга доир:

    • Ҳошим Арслонов иштирокидаги сўнгги «101-рейс» фильми режиссёри актёр ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди (видео)
    • Ўзбекистондаги илк «фильм-катастрофа» деб баҳоланаётган «101-рейс» фильмининг премьера куни маълум қилинди (фото)
    • «Ташкилотлардан узоқ вақт рухсат кутишга тўғри келди». «101-рейс» фильмининг суратга олиш ишлари нима учун тўхтаб қолган эди
    • 11 сентябрь фожиаси чоғида Америка ҳаво ҳудудида қолиб кетган Ўзбекистон самолёти ҳақидаги фильмни суратга олиш ишлари ёзда бошланади

    02.06.2022, 20:55   Изоҳ (0)   36314
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эмбер Хёрд Голливуд юлдузи Жонни Деппга туҳмат қилганликда айбдор деп топилди

    02.06.2022, 16:38

    Шоҳрух Хоннинг қизидан Санни Деолнинг ўғлигача: Болливуд юлдузларининг кинога кириб келаётган фарзанд ва неваралари (фото)

    31.05.2022, 20:42

    «Топ Ган: Меверик» фильми бир кунлик прокатидан 51 миллион доллар тўплади

    30.05.2022, 16:09

    «Уйда ёлғиз» юлдузи Маколей Калкин фақат бойларга юқувчи вирус ҳақидаги фильмда суратга тушади

    30.05.2022, 11:45

    «Ниқоб» эмас, «Кабелчи»: Голливуднинг машҳур актёр ва актрисалари қайси роллари билан фахрланади? (фото)

    29.05.2022, 21:42

    Ёшлик бизни ташлаб кетади: Голливуд юлдузлари илк фильмларида қандай кўринишда бўлган? (фото)

    27.05.2022, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.