• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Шоҳрух Хоннинг қизидан Санни Деолнинг ўғлигача: Болливуд юлдузларининг кинога кириб келаётган фарзанд ва неваралари (фото)

    Сара Али Хон, Ананя Пандей ва Жанви Капур муваффақиятга эришганидан сўнг, кино ихлосмандлар яна янги бўлажак юлдузларнинг дебютларини интиқлик билан кутмоқда. Bollywoodtime нашри яқин орада бир қанча машҳурларнинг фарзандлари фильмларда суратга тушишини маълум қилди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Суҳана Хон — Шоҳрух Хоннинг қизи

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Суҳана Хон Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг қизи. У тез орада намойиш этилиши кутилаётган Болливуднинг машҳур режиссёрларидан бири Зоя Ахтарнинг «Арчи» номли лойиҳасида дебют ролини ижро этди. Ёш актриса ўзига хос либослари ва суратларини миллионлаб кузатувчилари билан бўлишиб, аллақачон ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришган. Суҳана Хон аввалроқ Теодор Гименонинг «Кул ранг — кўкнинг бир қисми» номли қисқа метражли фильмда ҳам иштирок этган.

    Кхуши Капур — Шридевининг қизи

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Болливуд оламида юксак чўққиларни забт этган марҳум актриса Шридеви ва продюсер Бони Капурнинг кенжа қизи Кхуши Капур Шоҳрух Хоннинг қизи Суҳана билан бирга бир фильмда иштирок этмоқда. Унинг опаси Жанви эса ҳозирда Болливуднинг машҳур актрисаларидан бирига айланиб улгурган. Тобора машҳур бўлиб бораётган опа-сингиллар тез орада катта экранларда ижод қилишни бошлайди.

    Агстя Нанда — Амитабҳ Баччаннинг набираси

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Болливуднинг афсонавий актёрларидан бири Амитабҳ Баччан ва Раж Капурнинг набираси Агастя Нанда ҳам «Арчи» сериалида рол ўйнамоқда. Режиссёр Зоя Ахтар бир вақтнинг ўзида учта машҳурнинг фарзандларини катта экранларга олиб чиқишни режалаштирган.

    Ражвир Деол — Санни Деолнинг ўғли

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Санни Деолнинг кенжа ўғли ва Дҳармендранинг набираси Ражвир Деол таниқли режиссёр Сураж Баржатиянинг ўғли Авниш Баржатия бошчилигидаги Rajshri Productions томонидан тақдим этилиши кутилаётган фильмда иштирок этади.

    Палома Takerия — Пунам Диллоннинг қизи

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Ражвир билан биргаликда актриса Пунам Диллоннинг қизи Палома Takerия биринчи марта катта экранга чиқади. Фильмнинг суратга олиш ишлари 2022 йилнинг июль ойида Мумбай шаҳрида бошланади.

    Анжини Дҳаван — Варун Дҳаваннинг жияни

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Болливуднинг яна бир муваффаққиятга эришган актрисаларидан бири Варун Дҳаваннинг жияни Анжини Дҳаванини Каран Жоҳар шогирдликка олган. У бундан 10 йил олдин Варун Дҳаванни актёр сифатида «Йил талабаси» фильми орқали мухлисларга таништирган. Актриса ҳозирда рақсга тушиш, акробатика ва актёрлик маҳоратида сабоқ олмоқда. Унга шу вақтга қадар бир нечта лойиҳалардан таклифлар берилган, бироқ актрисага сценарий маъқул келмагани учун уларни рад этган. Ҳозирда эса унинг иштирокидаги Каран Жоҳарнинг янги лойиҳаси намойиш этилиши кутилмоқда.

    Ализе Агнихотри — Салмон Хоннинг жияни

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Болливуд юлдузи Салмон Хоннинг жияни ҳам тез орада кинодаги фаолиятини бошлайди. Бу хабарни Салмон Хон ҳам тасдиқлаган. Ализе актёр ва продюсер Атул Агнитхори ва Салмон Хоннинг синглиси Алвира Хоннинг қизи. Ализе амакиси Сарож Хон билан биргаликда рақс тушишни ўрганган ва унинг продюсерлиги остидаги фильмда суратга тушиши кутилмоқда.

    Шания Капур — Санжай Капурнинг қизи

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Актёр Санжай Капурнинг қизи ҳам Каран Жоҳар продюсерлигидаги фильмда иштирок этиши кутилмоқда. Каран Жоҳар Болливуднинг машҳур юлдузларининг фарзандларини фильмларда бирга иштирок этишини таъминлаши билан ҳам шуҳрат қозонган. Шания аввалроқ Жавҳи Капур иштирокидаги 2020 йилда суратга олинган «Учувчи Гунжан Саксена» биографик фильмида иш олиб борди. Яъни у режиссёр ёрдамчиси сифатида ишлади. Энди эса «Бадринатҳ келини» ва «Юрак уриши» фильмлари билан танилган режиссёр Шашанк Хайтаннинг «Довюраклик» номли романтика йўналишидаги мелодрамада суратга тушмоқда. Кўплаб реклама роликларида суратга тушган актрисанинг мухлислари унинг кинодаги дебютига катта қизиқиш билдиряпти.

    Намаши Чакраборти — Митхун Чакрабортининг ўғли

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Митхун Чакрабортининг кенжа ўғли Намаши Чакраборти Болливуддаги илк дебютини Ражкумар Сантошининг «Ёмон йигит» фильми билан бошламоқда. Актёр фильмда продюсер Сажид Курешининг қизи Амрин билан бирга рол ижро этади.

    Амрин — Сажид Курешининг қизи

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Романтик комедия 2020 йилда катта экранларга чиқиши керак эди, бироқ пандемия туфайли уни кейинга қолдиришга тўғри келди. Актриса яқинда Instagram’даги жонли эфирида фильм 2022 йил июль ойида чиқиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

    Бобил Хон — Ирфон Хоннинг ўғли

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Марҳум актёр Ирфон Хоннинг ўғли Бобил Хон ҳам Болливуддаги фильмларда дебютини бошламоқда. Актриса Трипти Димри ҳам иштирок этаётган фильмга Анушка Шарманинг укаси Карнеш Шарма продюсерлик қилган. Лойиҳа «Қалъа» деб аталади. Карнеш интервьюсида Бобилни мақтаб, унинг актёрлик услуби ва камера қаршисида ўзини эркин тутиши худди отасига ўхшаб кетишини айтган.

    Палак Тивари — Швета Тиварининг қизи

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Палак — таниқли актриса Швета Тиварининг қизи. 2021 йил у панжоблик қўшиқчи Харди Сандхунинг клипида суратга тушган ва бу томошабинлар томонидан жуда яхши қабул қилинган. Палак Болливуддаги дебютини «Вишал Ранжан Мишра» фильми режиссёри Рози билан бошлаган. Фильм 2021 йилнинг октябрь ойида чиқиши керак эди, аммо номаълум сабабларга кўра кечиктирилди.

    Мавзуга доир: Болливуд юлдузлари Амитабҳ Баччаннинг невараси, Шоҳрух Хон ва Шридевининг қизлари бир фильмда дебют ролини ижро этмоқда (видео)

    31.05.2022, 20:42   Изоҳ (0)   35120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Топ Ган: Меверик» фильми бир кунлик прокатидан 51 миллион доллар тўплади

    30.05.2022, 16:09

    «Уйда ёлғиз» юлдузи Маколей Калкин фақат бойларга юқувчи вирус ҳақидаги фильмда суратга тушади

    30.05.2022, 11:45

    «Ниқоб» эмас, «Кабелчи»: Голливуднинг машҳур актёр ва актрисалари қайси роллари билан фахрланади? (фото)

    29.05.2022, 21:42

    Ёшлик бизни ташлаб кетади: Голливуд юлдузлари илк фильмларида қандай кўринишда бўлган? (фото)

    27.05.2022, 17:43

    Бир фильмда иккита қаҳрамонни маҳорат билан ижро этган ўзбекистонлик актёр ва актрисалар (видео)

    27.05.2022, 15:48

    «Мўйнали ёпинчиқдан қўланса ҳид келарди». Таниқли актёр ва актрисаларнинг бутун дунёга машҳур бўлган роллар ҳақида фикрлари (фото)

    27.05.2022, 12:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.