• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байден Украинага баравар ўт очиш реактив тизимлари етказилишини эълон қилди. Киев улардан Россия ҳудудига ҳужум қилишда фойдаланмасликка ваъда берди

    АҚШ президенти Жо Байден Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакети ҳақидаги фармонни имзолади, деб ёзади Meduza Оқ уй сайтига таяниб.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Пакет, хусусан, ҲИМАРС баравар ўт очиш реактив тизимларини ўз ичига олади, уларнинг ўқ отиш радиуси бир неча юзлаб километрни ташкил этади.

    АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилишича, Киев Вашингтонга қуролдан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришда фойдаланилмаслигини кафолатлаган.

    Украина ҳукумати узоққа тўп отадиган баравар ўт очиш реактив тизимларини етказиб беришни бир неча ҳафталардан буён сўраб келаётган эди. Оқ уй бундай қурол Россия ҳудудига зарбалар беришда қўлланилишидан хавфсираб, қарор қабул қилишни кечиктириб келди.

    Шунингдек, Reuters ўз манбаларига таяниб ёзишича, АҚШ ҳукумати Украинага Hellfire ракеталари билан қуролланиши мумкин бўлган МҚ-1C Gray Eagle учувчисиз учар қурилмасидан тўрттасини сотишни режалаштирмоқда.

    Жо Байден маъмурияти Киевга учувчисиз учар қурилмалар сотилиши ҳақида конгрессни яқин кунларда хабардор қилади, шундан кейин бу ҳақда оммага эълон қилинади.

    Аввалроқ Байден The New York Times газетаси учун мақола ёзиб, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинага қурол етказиб беришда, Россияга санкциялар орқали босим ўтказишда ва НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлашда давом этишини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, Америка президенти НАТО Россия билан жанг қилмаслигини ва АҚШ Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиш ниятининг белгиларини кўрмаётганини такрорлади.

    31 май куни АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Киевга Россия ҳудудига етиб бора оладиган ракета комплексларини бермаслигини айтган эди. Эртаси куни The New York Times газетасига берган баёнотида у Киевга «жанг майдонидаги асосий нишонларга аниқроқ зарба бериш» имконини берадиган илғор ракета тизимлари ва ўқ-дорилар етказиб берилишини эълон қилди.

    Оқ уй Украинага M142 HIMARS МЛРСъни ўз ичига олган янги 700 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини айтди. Байден маъмурияти Украина ҳарбийлари улардан Россиядаги нишонларга зарба беришда фойдаланмаслиги кераклигини таъкидлади.

    Россия ТИВ Украинага Россия ҳудудига етиб бора оладиган қурол-яроғ етказиб берилиши «кескинлашув сари катта қадам» бўлишидан огоҳлантирган. Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов, ўз навбатида, Қўшма Штатлардан Украинани қурол-яроғ билан таъминлашни бас қилишни талаб қилган.

    Зеленский эса Россия ҳудудига ҳужум қилиш эҳтимолини рад этди. Украина узоқ масофага мўлжалланган қуролларни Россиядаги нишонларга ҳужум қилиш мақсадида эмас, балки ўз мудофааси учун сўрамоқда, деди у.

    Мавзуга доир:

    • Германия канцлери Украинага «жуда оғир қурол-яроғ» етказиб бериш қарорини маълум қилди
    • «Украинани демократлаштириш ва янги ҳужумлардан ҳимоя қилиш». Байден АҚШнинг мақсадларини санади
    • АҚШ Украинага баравар ўт очиш тизимларини етказиб бермоқчи, бу жанговар ҳаракатлар боришини ўзгартириб юбориши мумкин

    02.06.2022, 09:58   Изоҳ (0)   12637
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШнинг Оклахома штатидаги касалхонада отишма содир этилди, 5 киши ҳалок бўлди

    02.06.2022, 09:15

    Хитой АҚШни Тайванда айирмачиликни қўллаб-қувватлаши жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди

    02.06.2022, 07:51

    «Толибон» Афғонистон пойтахтини Кобулдан Қандаҳорга кўчирмоқчи

    01.06.2022, 23:46

    "Охирги уч ойда 400 та компанияга ариза топшириб, ишга жойлаша олмадим". Хитойда ишсизлик даражаси ортиб бормоқда

    01.06.2022, 23:22

    Қирғизистонда собиқ президент Атамбаевнинг қароргоҳи мусодара қилинди

    01.06.2022, 23:10

    Қозоғистон президенти Конституция бўйича референдум орқали ўз ваколатлари муддатини узайтирмасликка ваъда берди

    01.06.2022, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.