Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ральф Рангник АПЛ тарихида «Манчестер Юнайтед» мураббийи сифатида энг ёмон натижани қайд этди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Немис мутахассиси 2021 йилнинг ноябрь ойи охирида манкунианликлар бош мураббийига айланганди. Рангник қўл остида жамоа чемпионатни 6-ўрин билан якунлади.

Ральф билан «қизил иблислар» ҳар бир ўйинда ўртача 1,5 очко жамғарган ва учрашувларнинг 42 фоизида ғалаба қозонган. «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи учун бу АПЛ тарихидаги энг ёмон

1.5/42 - Ralf Rangnick's points-per-game (1.5) and win percentage (42%) are both the lowest of any Manchester United manager in the Premier League. Consulted. pic.twitter.com/9gO3EZcmM3

— OptaJoe (@OptaJoe) May 29, 2022

Ральф Рангник клубдан кетаётганини маълум қилди. Мутахассис бор эътиборини Автрия терма жамоасига қаратмоқчилигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида иш бошлайди. Нидерландиялик мутахассис манкунианликлар билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар