Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида жойлашган меҳмонхона кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, 2 қават ва 33 та хонадан иборат бу бино тўлиқ ҳолатда савдога чиқарилмоқда.
Ер участкасининг умумий майдони 11 гектар. Бинонинг майдони — 632,94 квадрат метр. Бинода газ, сув, канализация ва электр таъминоти мавжуд эмас.
Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 36,1 млрд сўм. Аризалар 30 май 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ «Бургалик» дам олиш оромгоҳи аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)