Шаҳзода Чарльз Руминия маликаси Маргарет билан биргаликда Бухарестдаги украиналик қочқинлар марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
«Уэльс шаҳзодаси Руминияга украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлашини намоён қилиш ва уларга қандай ёрдам кўрсатилаётганини ўз кўзлари билан кўриш учун келди», — дейилади ахборот агентлиги хабарида.
Шу билан бирга, шаҳзода Чарльз урушни кескин қоралаб, уни Украинага қарши «шафқатсиз тажовуз» деб атади.
БМТ маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери Руминияга 966 минг украиналик қочқин кирган. Энг кўп украиналикларни Польша қабул қилган.
Аввал АҚШ биринчи хоними Жилл Байден Украинага ташриф буюриб, мамлакат президентининг рафиқаси Олена Зеленская билан учрашгани, Голливуд юлдузи Анжелина Жоли Львовга БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича элчиси мақомида келгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)