• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қайси бири афзал: ферма сутими ёки қадоқлангани?

    Одамларга кўпинча фабрикада ишлаб чиқарилганлари, таърифига кўра, фермадаги сутларга қараганда ёмонроқ туюлади. Фермалардан келтирилган сут юқори сифатли маҳсулот сифатида қабул қилинади. Лекин уларнинг қай бирини танлаш керак? Marie Claire нашри ферма ҳамда қадоқланган сутнинг афзаллик томонларини маълум қилди.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Қадоқланган сут

    Сут ишлаб чиқарувчи корхоналар сутни шахсий фермер хўжаликларидан сотиб олади. Кейин улар сутни қадоқланган шаклида сотади ёки сотиш ва сақлаш учун тайёрлайди: у пастеризация, стерилизация қилинади ва шундан кейингина қадоқланади. Бу ерда муаммо бир вақтнинг ўзида икки босқичда яширинган — биринчи навбатда, бу сут сифати. Харид қилинган маҳсулот барча давлат стандартларидан ўтган бўлса ҳам, у экологик тоза ва хавфсиз бўлиши шарт эмас. Шундай қилиб, сигир нима билан озиқлангани, унга қандай дорилар берилганини ва қандай шароитда сақланганини билиб бўлмайди.

    Иккинчидан, сутни сотиш учун тайёрлаш босқичида бир қанча нарсалар содир бўлиши мумкин. Масалан, барча корхоналар ишлаб чиқариш стандартлари ва санитария меъёрларига мос келмайди, бунинг устига айнан ўша жойларда сут, бир томондан патоген бактериялардан тозаланиши, бошқа томондан фойдали хусусиятларни сақлаб қолиши керак.

    Шу билан бирга, йирик ишлаб чиқарувчиларнинг муҳим афзаллиги бренднинг кучи ҳисобланади. Қоида тариқасида, йирик брендлар ўз обрўсини бор кучи билан ҳимоя қилади. Шунинг учун ном билан маҳсулот танлашда одатда кимдан харид қилаётганни билиш мумкин.

    Ферма сути

    Фермалардан сотиб олинадиган сут, сметана, творог ёки пишлоқ бўладими, барча сут маҳсулотлари лаборатория текширувидан ўтиши керак. Бу носоғлом маҳсулотларни истеъмол қилишнинг ҳалокатли оқибатларидан ҳимоя қиладиган муҳим нарса.

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида ҳам чорвачи сигирини соғлом маҳсулотлар билан озиқлантиргани, унга гормонлар бермагани ва сигирни қандай жойларда ўтлаганини аниқлаш қийин. Бундан ташқари, ушбу ҳолда ҳам сутни пастеризация қилиш босқичлари ва қайта ишлаш, санитария шароитларини кузатиш деярли имконсиз.

    Сутни қандай танлаш керак?

    Бунинг бир неча варианти бор. Масалан, фермер танланади, унинг ишлаб чиқариш жойига мутахассис билан борилади, ҳайвонларнинг сақлаш шароитлари текширилади, ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари кузатиб борилади, сўнгра маҳсулот мустақил лабораторияга таҳлил қилиш учун топширилади ҳамда мутахассисдан хулоса олинади.

    Яна бир вариант, дўконда сотилаётган брендларнинг ишлаб чиқариш технологиясини синчковлик билан ўрганиш, ушбу масала бўйича мутахассисларнинг фикри билан танишиш, фермерлар ва корхоналар ўртасида муросага эришганлар фойдасига танлов қилиш. Бу жуда янги ёндашув бўлиб, бутун дунёдаги кўплаб илғор компаниялар бунга интилмоқда.

    Эксперт шарҳи:

    «Ҳар бир ишлаб чиқарувчи, ким бўлишидан қатъи назар: оддий фермерми ёки йирик компаниями, ҳар бир босқичда – ишлаб чиқаришдан тортиб то сотишгача бўлган босқичда маҳсулот сифатини аниқ назорат қилиш нақадар муҳимлигини тушуниши керак. Заводимиз ҳақида гапирадиган бўлсак, сут сифатини ҳатто фермер хўжаликларида ҳам назорат қиламиз. Завод вакиллари доимий равишда соғимларга бориб, хўжалик мутахассисларига маслаҳатлар, баъзан эса материаллар билан ёрдам беришади. Корхонага келаётган сут қабулхона, микробиологик ва физик-кимёвий лабораториялардан ташкил топган ишлаб чиқариш лабораториясининг доимий қаттиқ назоратида бўлади. Уларда нафақат сут, балки барча кирувчи хом ашё ва тайёр маҳсулотлар сифатини аниқлаш имконини берувчи энг замонавий ускуналар ўрнатилган. Қабул қилиш лабораториясида сутнинг ҳар бир партияси таркибидаги соматик ҳужайралар, антибиотиклар ва ингибиторлар учун таҳлил қилинади, шунингдек, тозалик гуруҳи, ҳарорат, зичлик, кислоталилик, ёғнинг масса улуши, оқсилнинг масса улуши аниқланади. Микробиологик лаборатория сутни бактериал ифлосланиш учун текширади. Бундан ташқари, сут ва тайёр маҳсулотлар мунтазам равишда мустақил лабораторияларга топширилади ва бу сифат назоратини комплекс қилади», — дейди сут ишлаб чиқариш компанияси бошлиғи Марина Савина.

    Мавзуга доир:

    • Сут билан истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар
    • Йогуртнинг соғлом ва ёрқин тери учун 6 фойдаси
    • Ачиб қолган сутдан унумли фойдаланишнинг 9 усули

    25.05.2022, 17:44   Изоҳ (0)   12859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Астения касаллиги: организм дармонсизланганда қандай йўл тутиш керак?

    25.05.2022, 15:44

    Ёш ва жинс танламаса-да, ўзбекчиликка «тўғри келмайдиган» тутқаноқ. Жимгина кузатиш ўлимга сабаб бўладиган эпилепсия қандай касаллик ўзи? Унинг давоси борми?

    25.05.2022, 14:27

    Қон гуруҳидан кийим ва атиргача: Чивин айнан сизни чақишига сабаб бўладиган ҳолатлар

    24.05.2022, 14:58

    Ўпка саратони: шифокор касалликнинг энг кўп учрайдиган 8 та белгисини маълум қилди

    24.05.2022, 11:42

    Қандай маҳсулотларни биргаликда истеъмол қилмаслик керак? Саломатликка зарар етказмаслик учун 5 та асосий тақиқ

    23.05.2022, 21:45

    «Спорт вазн йўқотишга ёрдам беради»: Кўпчилик ҳанузгача ишонадиган саломатлик ҳақидаги янглиш фикрлар

    23.05.2022, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

    Реклама | 15 июл, 10:02

    Ишга боғлиқ эмас: душанба куни инсонларда стресснинг кучайиши илмий тасдиқланди

    Илм-фан | 15 июл, 09:59

    Ғазо секторидаги ҳужумда 78 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 июл, 09:44

    Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:35

    Ўзбекистонда сўнгги 6 ойда 23 мингдан ортиқ фуқарода ўткир юқумли ичак касалликлари аниқланди — Санэпидқўмита

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:28

    “Манчестер Юнайтед”га “Ювентус” футболчисини таклиф қилишди

    Спорт | 15 июл, 09:27

    АҚШ Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олмоқчи 

    Дунё | 15 июл, 09:08

    Кадрорти сирлар: қадрдон фильмларни суратга олиш жараёнидаги кутилмаган воқеалар

    Маданият | 15 июл, 08:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.