Фарғона вилояти Қўштепа туманида спиртли ичимлик ичиш сабаб келиб чиққан жанжалда бир фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 11 май куни туман ИИБга «Баландмасжид» маҳалласида яшовчи фуқаро (1982 йилда туғилган) кўкрак соҳасидан оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабар келиб тушган. Текширув давомида 4 нафар фуқаро тумандаги дала ҳовлилардан бирида бирга спиртли ичимлик истеъмол қилгани, сўнг орада жанжал юзага келгани аниқланган.
Тортишув давомида бир фуқаро бошқасига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи олган жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Бундан аввал Сирдарёда ухлаб ётган аёлнинг тилла тақинчоғини ўғирлаш учун уни пичоқлаб ўлдирган шахс 20 йилга қамалгани, Самарқандда йигит фолбин ва унинг қизини ўлдиргани, Хоразмда фуқароларни уриш, дўппослаш билан шуғулланиб келган безорилар гуруҳи ушлангани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)