Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган «Бургалик» дам олиш оромгоҳи кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Ер участкасининг умумий майдони — 1,3954 гектар. Бинонинг майдони — 1266,92 квадрат метр.
Аукционга қўйилган оромгоҳнинг бошланғич баҳоси — 3,30 млрд сўм. Аризалар 26 май 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Лот изоҳида ёзилишича, оромгоҳ аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қўйилган.
Объектда газ ва канализация тармоғи мавжуд эмас.
Аввалроқ Тошкентдаги гўзаллик салони 9 млрд сўм қарзи билан аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)