• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШнинг хатти-ҳаракатларини лаънатлаган Тошкент журналистлари, Наманганни қўрқувда ушлаб турган «Адолат», «пахта — нонимиздир». Ўзбек матбуоти 23 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 23 май, душанба

    «Колхоздаги 21 та отдан 6 тасини, 12 та ҳўкиздан 2 тасини сотиб юбордилар, 2 та ота ва 2 та ҳўкизни қаровсизлик билан ўлдирдилар... Агроном Попов иш вақтида ичиб маст бўлиб, бировлар билан ёқалашиб, қамоқда юрибди», — бу «Ёш ленинчи» газетасида эълон қилинган «‘Комсомол йўли’ колхозини шатакка олингиз» хабаридан иқтибос.

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Бухоро райони марказида битта пионерлар клуби бўлиб, бунда ҳеч қандай иш асари кўринмайдир. Бунга тайёрланган мудир иш қилмасдан, 150 сўмни олиб, бекор ейиб ётибдир», — бу «Ёш ленинчи» газетасидаги «Бухоро пионерлари ишини унутди» хабаридан иқтибос.

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Халқ комиссарлари шўроси қарамоғидаги Шўро қурилиши ҳам ҳуқуқ илмий- текшириш институтида... ётоқ масаласи чатоқ... Талабаларга маош бериш ишлари ҳам яхши йўлга қўйилмаган. Овқатланиш масаласи бундан ҳам чатоқ бўлиб, овқатларнинг сифатини яхшилашга эътибор берувчилар йўқ. Мана бу ҳоллар кўп аспирантларнинг кетиб қолишларига сабабчи бўлаётир», — бу «Ёш ленинчи» газетасида Қўрқмас тахаллусли мухбир номидан босилган «Ўпирилиш тездан тугатилсин!» хабаридан иқтибос.

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасидан олинган қуйидаги хабар сарлавҳасининг иккинчи қисми ажойиб: «Каттақўрғон ғишт заводи жиддий касал».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»да, шунингдек, Шамсиддин Бадриддинов ва «унинг шайкаси» устидан олиб борилаётган судга Ўзбекистон асосий давлат шўро театри жамоасининг муносабати эълон қилинган. Унда таъкидланишича, театр жамоаси «Бадриддинов ва унинг шайкаларининг аксилинқилобий хуружларига қарши қаттиқ нафрат баён қилади». «Биз, пролетар санъат ходимлари шуни яхши биламизким, синфий кураш ҳали тугаган эмас. Лекин биздан енгилмаган душман сира йўқдир. Биз ишонамизким, душман қандай методлар билан курашмасин, лекин зафар биз томондан. Миллий театр ва санъат ходимлари Бадриддинов шайкасининг сирлари очилган ҳамма аъзоларига нисбатан энг оғир намунавий жазо берилишини талаб қилади. Яшасин адолатсизларга одил пролетар суди!», — дейилади театрчилар баёнотида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 май сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? «Испания иш ташловлар тўлқини остида». Масалан, «Мадридда автомобиль эгалари томонидан бензин солиғининг орттирилишига норозилик юзасидан эълон қилинган иш умумий иш ташлови Мадридни ва шу вилоятнинг кўп қисмини ишғол қилди. Фақат почта автомобилларигина ишламоқдалар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 23 май, чоршанба

    «Пахта ўзбек халқининг миллий ифтихори ва катта бойлигидир. Пахта ор-номусимиз ва нонимиздир. Ўзбекистон мамлакат (СССР) пахта бойлигининг жуда катта қисмини — уч икки қисмини етиштириб беради. Бу шарафли вазифа бизга ишониб топширилган экан, унинг уддасидан чиқиш учун шу куннинг долзарб пайтларида муваффақиятнинг калитини қўлга киритишимиз керак». Бу «Қизил Ўзбекистон» газетасининг шу кунги сонидаги бош мақола — «Пахта учун»дан иқтибос эди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Областимиз маркази Урганч шаҳридан ҳар куни радио орқали маҳаллий ахборотлар эшиттирилади, Тошкентдан берилаётган эшиттиришларни тинглашга меҳнаткашларда қизиқиш катта. Аммо қишлоғимиз радиолашмагани туфайли ана шундай эшиттиришларни тинглашдан маҳруммиз. Биз бу ҳақда район алоқа бўлимининг бошлиғи ўртоқ Раҳмоновга бир неча бор мурожаат қилдик. У бир ой ичида ҳамма хонадонга радио точка туширтириб берамиз, дегандан бери ойлар эмас, йиллар ўтди», — «Қишлоғимиз қачон радиолашади» сарлавҳали бу материалдаги «радио» деган атамани «интернет»га алмаштирса, худди бугунги кун ҳақиқатига айланиб қолади, деса унчалик муболаға бўлмас?

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 май сонидан лавҳа

    Совет даври шунақа — мадраса мудирини у мадрасадан нафратланиши ҳақида мақола ёзишга мажбурлайди. Бухородаги «Мир Араб» мадрасасининг собиқ мудири Мирҳожиқори Абдуллаев номидан берилган «Текин томоқ фирибгарлар» материали — айнан шу хилдаги материалдир; уни ўқишда, албатта, замоннинг ўзига хослигини ҳисобга олмоқ керак: «Юқоридаги кўрсатиб ўтганим сингари жирканч ишларни кўрганим сари, менда ўз хизматимга нисбатан нафрат кучая борди. Бу ердаги таълим-тарбия, одоб-ахлоқ масалалари турмуш талабларига мутлақо жавоб бермайди. Шунинг учун ҳам мен мадрасани абадий тарк этдим, бирор фойдали иш билан шуғулланишга қарор қилдим».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 май сонидан лавҳа

    АҚШ апрель—май ойлари давомида кетма-кет ядровий қуролларни синовдан ўтказган. Тошкентда «Америка реаксионерларининг бу иғвогарликларига, империалистларнинг жиноий ҳаракатларига қарши қатъий норозилик» митинги бўлиб ўтган. «Журналистлар қабул қилинган резолюцияда америкалик атомчиларнинг хатти-ҳаракатини лаънатладилар, улардан атмосферада атом қуроли синовларини дарҳол тўхтатишни талаб қилдилар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 23 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 23 май, шанба

    Бу кунги газеталарнинг асосий мавзуси — Ўзбекистоннинг зилзила ва табиий офатлардан кейинги қайта тикланишидир. Масалан, Андижонда «зилзиладан талофат кўрган жойларда ҳаёт изга тушмоқда».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи»нинг ёзишича, 1992 йилдагидек «бунақа об-ҳаво сўнгги 100 йил мобайнида атиги тўрт марта кузатилган».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон бўйича табиий офатдан кўрилган зарар миқдори 2,5 миллиард сўмдан кўпроқни ташкил қилади», — деб ёзади «Ўзбекистон овози» газетаси.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    Газетанинг бошқа бир материалида таъкидланишича, табиий офат республика бўйича жами пахта майдонларининг ярмидан зиёдига зарар келтирган: «Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки ҳисса ортиқ. Мутахассисларнинг фикрига кўра, шикастланган майдонларнинг учдан бир қисмига қайтадан чигит экиш лозим. Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 70 фоиз гача майдонга иккинчи марта чигит экишга тўғри келади».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    Тинимсиз ёмғирлар, сел тошқинлари аҳолини ҳам ваҳимага солиб қўйган. Ўтган сафар Бухорода «Тўдакўл ёрилармиш» деган миш-мишларга раддия берилганди, бу сафар эса газеталарда Тошкент вилоятидаги шу каби ваҳимани бартараф этиш ниятида ЎзА томонидан тарқатилган ахборот босилган.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    Наманган шаҳрида аҳвол чатоқ (ва бунинг табиатга алоқаси йўқ): «Яқиндагина яхши ният билан бир қатор маҳаллаларда тузилган ‘Адолат’ гуруҳлари ўз фаолиятларини бошқа, қонунга зид ҳаракатларга қаратганлиги афсусланарлидир. Улар тазйиқ ва зулм ўтказиш билан бирга, маҳаллий ҳокимиятни менсимасдан, давлат ишларига аралашмоқдалар».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    Фарғона вилоятида бир муддат аввал даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси юз берган: «УАЗ автомашинаси ҳайдовчиси эҳтиётсизлик қилиб, йўлнинг чап тарафига чиқиб кетди. Натижада фалокат рўй берди. Машина бир зумда рўпарадан келаётган боғча болалари ва тарбиячисини уриб юборди. Беш бола ўша ернинг ўзидаёқ жон берди. Қолган икки бола ва тарбиячи шошилинч касалхонага ётқизилди. Тарбиячи, 20 ёшли Зиёда Ғофурова касалхонада вафот этди».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    Шахсий машинада Ўзбекистондан Саудияга Ҳаж сафарига борса бўладими? «Бунга ҳозирча рухсат йўқ», дейди Давлат божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Саидазим Орипов (аввалроқ наманганлик фуқаролар Маккага машинада боргани ҳақида хабар берилган эди).

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    ЎзА «Известия» газетасида берилган Афғонистоннинг собиқ раҳбарларидан бири «Бабрак Кармал МДҲга келишга рухсат сўраяпти. Ҳозирча уни киритишмаяпти» сарлавҳали хабарга раддия берган. «Нуфузли рўзнома ёлғон-яшиқни босиб чиқаришидан мақсади нималигини тушуниш қийин. Лекин Бабрак Кармал Афғонистон билан бевосита чегарадош Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига эмас, балки Россия Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилганлигини айтишни ўз бурчимиз деб биламиз. Мустақил Ўзбекистоннинг ўз қонунлари бор. Ўзбекистонга келиш учун кимга рухсатнома бериш ва кимга рухсатнома бермаслик — республика дипломатия маҳкамасининг ишидир. Бабрак Кармал Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилганда эди, унинг илтимоси кўриб чиқилган бўларди», — дейилади раддияда.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Бухорода қурбақа ёмғири, «порахўрлик ва бесоқолбозликда айбланган» мухбирлар, АҚШнинг кучи СССРники билан тенглигини тан олган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 22 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Чигирткаларга фойда келтираётган Ўзбекистон—Тожикистон «жанжали», «Сурхон дарё бўлиб бунча сувни кўрмаган», «автомобилсозлик саноатимиз бўлмаса, ривожланмаймиз». Ўзбек матбуоти 21 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Ўзбекистонда «тонировка»нинг тақиқланиши, Шаҳрисабзнинг 1962 йилги миллионери, Андижон тарихидаги энг вайронкор иккинчи зилзила. Ўзбек матбуоти 20 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    23.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   57016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52

    Трамп Медведевнинг Эронга ядро қуроли топшириш ҳақидаги таҳдидига жавоб берди

    Дунё | 23 июн, 22:40

    “Мен ‘кўча’га пул бермаганман” — хонанда Хуршид Расулов

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:25

    Бекзот Мавлонов Президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:15

    Суперлига. “Бунёдкор” меҳмонда “Динамо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 23 июн, 22:11

    АҚШда 22 ёшли коллеж битирувчиси аксилтеррор дастурига раҳбарлик қилмоқда — The Independent

    Дунё | 23 июн, 22:10

    Комил Алламжонов Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинлангани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:01

    Жазоирдаги футбол стадиони тўсиғи синиб, мухлислардан 3 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 23 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.