Фарғонада фирибгарлик жинояти содир этгани учун жазо ўтаб келаётган аёл яна шу жиноят устида қўлга тушди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, М.Р исмли (1980 йилда туғилган) ушбу аёл фуқаро Ғ.Х.ни 5 минг доллар эвазига ИИВ академиясига ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилган. 19 май куни олдиндан келишилган пуллардан 1000 долларини олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (такроран фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу моддада кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга доир:
- Қашқадарёда фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига 900 доллар пора олган йўл қурилиш участкаси бошлиғи ушланди
- Наманганда фуқарони ДТМдаги танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш учун 7 минг доллар олган шахс ушланди
- Қорақалпоғистонда фуқародан ишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг доллар сўраган Бандликка кўмаклашиш маркази ходими ушланди
Изоҳ (0)