Бухоро—Хива—Бухоро поезди қатнови 4 июндан йўлга қўйилмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари».
Қайд этилишича, 4 июндан 050/049-сонли Бухоро—Хива—Бухоро йўналишидаги поезд Бухоро шаҳридан чоршанба, жума ва якшанба кунлари соат 12:14 да йўлга чиқади. Хива шаҳрига 18:33 да етиб келади.
Поезд ҳафтанинг ҳар душанба, пайшанба ҳамда шанба кунлари соат 08:10 да «Хива» темир йўл вокзалидан жўнаб кетади. Соат 14:36 да «Бухоро» темир йўл вокзалига етиб боради.
Аввалроқ Тошкент ва Олмаота ўртасида «Тулпор Талго» поезд қатнови тиклангани, Тошкент—Ҳожикент—Тошкент йўловчи поездлари қатнови вақтинча тўхтатилгани, Тошкент—Шаҳрисабз—Тошкент йўналиши бўйича «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)