• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Қайнонамга санъаткор эканим ёқмади». Блогер Хонзода эри билан яшамаётгани, бир ойлик даромади ва сериаллардаги ролларни сотиб олишаётгани ҳақида

    Блогер, фотомодель ва актриса Хонзода Қамбарова «Фитна», «Саодат» каби сериаллардаги роллари ва клиплардаги иштироки билан томошабинларга яхши таниш. Instagram’да эса уни бир миллиондан ортиқ кузатувчиси бор. «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова Ханна тахаллуси билан танилган актриса билан интервью ташкиллаштирди. Суҳбат давомида Хонзода ҳаётидаги низоли вазиятлар, Instagram’дан даромади ва турмуш ўртоғи билан муносабатлари ёмонлашгани ҳақида гапирди.

    «Мен туғилганимда дадам касодга учраган»

    Фото: Instagram / @xanna_official

    Фото: Instagram / @xanna_official

    — Ҳаёт инсонни тарбиялаш билан бирга феъл-атворига ҳам ўз таъсирини ўтказар экан. Болалигимда уятчан, ювошгина қиз бўлганман. Афсуски, оиламиздаги моддий қийинчиликлар сабаб, болалик гаштини ҳам ҳис қилолмаганман.

    Мен туғилмасимдан аввал дадам тадбиркорлик билан шуғулланиб, Ўзбекистонда «Волга» автомобилини сотиш билан шуғулланган экан. Опам ва акамнинг болалиги аслзодалар сингари ўтган. Мен туғилгач, дадамнинг иши чаппасига кетиб, касодга учраган. Хуллас, молиявий қийинчиликлар сабаб болалигим ҳавас қилгудек ўтмаган.

    7 ёшимдан бошлаб сут, қатиқ маҳсулотларини сотиб, мустақил пул топишни бошлаганман. Актриса бўлгунга қадар ширинлик, хўжалик совуни ва кийим-кечак ҳам сотиб кўрганман.

    «Оилали бўлгач режаларим ўзгарди»

    Фото: Instagram / @xanna__official

    Фото: Instagram / @xanna__official

    — 2014 йили «Мен ёлғончиман» номли фильмда суратга тушганман. Бу ҳаётимда туб бурилиш ясаган. 2017 йили Зарина Низомиддинова билан «Саодат» сериалида суратга тушиб, бир миллион сўм гонорар олганман. Ундан кейин «Браво» кулги жамоасига таклиф этилганман. 2019 йили жамоа билан катта саҳнага чиқиш бахтига муяссар бўлдим. Афсуски, куз ойида турмушга чиққанимдан кейин ижодий режаларим ўзгарди. Келинларнинг съёмкаларга бориши мумкин эмаслигини айтишгач, уйда вайнерлик фаолиятимни ривожлантиришга эътибор қаратдим.

    «Турмуш ўртоғимнинг оиласига актрисалигим ёқмади»

    Фото: Instagram / @_safiiyaa___

    Фото: Instagram / @_safiiyaa___

    — Аввалдан оила учун санъатни ташлайман, деган фикр бўлмаган. Чунки мен болалигимдан карьера ва оиласига бирдек эътибор берадиган аёлларни ҳурмат қилганман. Турмуш ўртоғим узоқ йил Россияда яшагани ва фикрлаш доираси европача бўлгани учун уни танлагандим. Аммо оиласи соф ўзбекона бўлгани учун ўртамизда баъзи тушунмовчиликлар бўлди. Яъни уларга санъаткор эканим ва вайнлар суратга олишим ёқмади. Санъатни танлаб, киносъёмкаларда иштирок этмаслигим мумкин. Аммо севимли ишим билан шуғулланишимга рухсат беришларини истагандим. Чунки аёл киши ҳам оиласи ва фарзандидан ортиб, ўзи учун ҳам яшаши керак-ку.

    Мен бойликка учган ёки карьера учун оилани бир четга сурган инсон эмасман. Агар шундай бўлганида бадавлат инсон билан танишиб, оила қуришни ҳам ортга суриб юрган бўлардим. Аммо бундай яшаш менга тўғри келмайди.

    «Ажрашиб ўзгарди, деганларига гапим бор»

    — Турмуш ўртоғи билан ажрашиб ўзгарди, деб негатив фикр билдираётганларга гапим бор. Мендаги ўзгаришларнинг асосий сабаби — ўзимга бўлган ишончим ортгани билан боғлиқ. Охирги пайтларда мутахассислар билан кўп ишладим. Ҳатто юздаги бирор ҳуснбузар ҳам бежизга пайдо бўлмаслигини англадим. Яқинда съёмка сабаб Тошкент вилоятидаги маҳаллаларнинг бирига бордик. Бир аёл ёнимга келиб, гаплашди. Гап орасида нечинчи йил эканимни сўради. 1999 йил туғилганимни айтсам «Вой, деярли тенгдош эканмиз, мендан бор-йўғи икки ёш кичкина экансиз», деди. Аммо мен у аёлнинг 35-40 ёшларда деб ўйлабман. Юз эътиборни талаб этади, косметологга бормаган тақдирда ҳам унга табиий ниқоблар қўйиш керак. Хуллас, мен ўзимни севаман ва ташқи кўринишимга ҳамиша эътибор бераман. Аёл қадр кутса, аввало ўзини қадрлашни ўрганиши керак.

    Фото: Instagram / @xanna_official

    Фото: Instagram / @xanna_official

     Оила қургач, ҳамма келинлар қатори оилага мослашган эдим. Тўйдан аввал ҳам ташқи кўринишимга эътиборли эдим. Аммо янги оила аъзолари кийиниш ёки пардозга чеклов қўйишгач, айтганларини қиласиз. Ҳозир кимгадир ниманидир исботлаш ниятим йўқ. Одам яхшилигини атрофдагиларга исботлайман, деб яшаса умри қандай ўтиб кетганини билмай қолади.

    «Яхши ролни сотиб олса ҳам бўлади»

    — Сериал ва киноларда кам суратга тушаётганимнинг иккита сабаби бор. Яхши сценарийлар деярли йўқ, баъзан нима ҳақида сериал суратга олишаётганини ҳам билишмайди. Кейин сериал гонорари жуда кам. Бир неча ой суратга олинадиган сериалда 10-15 миллион гонорар берамиз, дейишади. Аммо мен Instagram’даги битта реклама постини 1000 АҚШ долларига жойлайман. Шу боис, деярли рол ижро этишни истамаяпман. Кейин баъзи машҳур актрисалар пул бериб бўлса ҳам яхши ролларни сотиб олишяпти. Мен ҳам шундай қилсам бўлади, аммо «жиз» этадиган сценарий йўқ. Яхши рол бўлса гонорарсиз ҳам суратга тушишга тайёрман, аммо ҳозирча бунақаси учрамаяпти.

    «Турмуш ўртоғим билан ажрашганим йўқ»

    — Айримлар ўйлаганидек, ҳозирча турмуш ўртоғим билан ажрашганим йўқ. Биз қаттиқ аразлашдик шу боис бирга яшамаяпмиз. Кўп ҳолларда ўзбек оилаларининг ажралишига атрофдагиларнинг гап-сўзи сабаб бўлади. Бизда қайнона-қайнотадан ташқари, опа-сингил, ака-укалар ҳам икки ёшнинг ҳаётига аралашаверади. Улар сабаб гулдек оилалар ажралиб кетяпти. Бу жуда ачинарли ҳол. Турмуш ўртоғим билан ярашаманми-йўқми, буни вақт кўрсатади. Олдиндан ҳеч нарса деёлмайман. Ҳаракатни кўрсам шунга қараб муносабат билдираман.

    «Instagram’дан кўпроқ пул топаман»

    Фото: Instagram / @xanna_official

    Фото: Instagram / @xanna_official

    — Тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида, кийим-кечак дўконини ҳам ишга туширгандим. Аммо ишлар кўплигидан дўконга чиқолмай қолдим. Ҳар куни реклама ёки вайн съёмкаси билан банд бўламан. Шу боис дўконни вақтинча ёпишга қарор қилдим. Аслида Instagram орқали пул топиш ҳам тадбиркорликнинг бир усули. Саҳифамга ҳар куни хизмат ва маҳсулот рекламаларини жойлайман.

    18 ёшимда ўз кучим билан Spark олиб, 23 ёшимда эса Captiva автомобилини харид қилдим. Шундан даромадим ҳақида билиб олсангиз бўлади.

    «100 000 АҚШ долларигача фойда»

    — Instagram’да гив-конкурсларни кўп ўтказмаганман. Чунки гив ўтказсангиз, илтимослар кўпайиб кетади. Шу боис, пулли марафонлар ўтказаман. Уларда озиш, гўзаллик, тадбиркорлик ва аёлларга керакли бошқа мавзуларда ўз тавсияларимни бераман. Шу кунгача мен ўтказган марофонлардан норози бўлишмаган. Гивларнинг ҳақиқийсига нисбатан сохталари кўпроқ. Ҳақиқий гивдан катта пул қолмайди, кўзбўямачилик учун ўтказганлардан эса 10 000 — 100 000 АҚШ долларигача фойда қилиш мумкин. Сохта гивлар ҳақида биламан, аммо айтолмайман. Ҳамма виждонига яраша иш қилади.

    «Икки ёшли қизимнинг 141 минг кузатувчиси бор»

    — Қизим Сафия учун ҳеч нарсани аямайман. Ўзим болалик гаштини ҳис қилмаганим учун болам кам-кўстсиз ўсишини истайман. Уйда қизим кўнглига келганини қилади, уришмайман. Назаримда болани уришиб эмас, тушунтириш йўли билан тарбиялаш керак. Лекин уни чеклаш, мумкин эмас деган тушунча билан тарбиялаш керак эмас.

    Ҳозирда қизимнинг Instagram профилини 141 мингта обуначи кузатади. Келажакда блогер ёки актриса бўлса қаршилик қилмайман. Буни истамаса мажбуран қизиқтириш ниятим ҳам йўқ.

    «Шахсий вертолётимда саёҳатга бораман»

    Фото: Instagram / @xanna__official

    Фото: Instagram / @xanna__official

    — Орзуларим жуда кўп. Уч қаватли уйим бўлишини ва саёҳатларга ўз вертолётимда боришни орзу қиламан. Бундан ташқари, яна фарзанд кўриш ниятим бор. Фарзандли бўлгач, қоматим билан боғлиқ кичик муаммони ҳал этиш учун пластик жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказмоқчиман. Энг катта орзуларимдан бири ота-онамни ҳаж сафарига юбориш.

                     Мавзуга доир:

    • Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Instagram’дан қанча пул топади?
    • 15 сония учун 500 доллар. Ўзбекистонлик таниқли вайнерларнинг Instagram’даги реклама нархи қанча?
    • Instagram’даги рекламасидан энг кўп пул топадиган машҳурлар (фото)

    19.05.2022, 14:47   Изоҳ (0)   85594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: дам олиш кунлари томоша қилиш учун энг яхши турк минисериаллари

    19.05.2022, 11:44

    «Доктор Стренж 2» жаҳон прокатида 700 млн доллар тўплади

    18.05.2022, 21:45

    Болливуд юлдузлари Амитабҳ Баччаннинг невараси, Шоҳрух Хон ва Шридевининг қизлари бир фильмда дебют ролини ижро этмоқда (видео)

    17.05.2022, 17:48

    Нафақат машҳур сериалга айланган, балки реал ҳаётда ҳам инсон ҳаётини сақлаб қолган «Доктор Ҳаус» ҳақида қизиқарли фактлар

    17.05.2022, 13:44

    Жанжалкашлиги туфайли суратга олиш майдончасидан ҳайдаб юборилган Голливуд юлдузлари (фото)

    16.05.2022, 10:47

    Ҳилол Насимовнинг «Мерос» фильми Ҳиндистон халқаро кинофестивалида «Йилнинг энг яхши хорижий фильми» дея эътироф этилди

    14.05.2022, 14:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 11 май, 15:00

    Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатишни Покистоннинг “ғалабаси” деб атади

    Дунё | 11 май, 14:28

    Ишқий муносабатларини узоқ вақт сир тутган юлдузлар

    Лайфстайл | 11 май, 14:17

    “Қимматбаҳо тақинчоқлар ва кийим-кечаклардан ўзини чекларди” — Қозоғистон президенти онаси ва энг қийин дамлари ҳақида гапирди

    Дунё | 11 май, 13:55

    UFC. Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

    Спорт | 11 май, 13:43

    Бухоро ва Хоразмни боғловчи йўлни чигирткалар босди (видео)

    Ўзбекистон | 11 май, 13:25

    Путин Украинага ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри музокара ўтказишни таклиф қилди

    Дунё | 11 май, 12:55

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 11 май, 12:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.