Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларида сотилаётган 6,8 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари яроқсиз экани аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида пойтахт деҳқон бозорларидаги 30,6 минг тонна гўшт, 103 минг тонна ўсимлик маҳсулотлари, 163,8 миллион дона тухум, 6,6 минг тонна сут ва сут маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси томонидан лаборатория таҳлилларидан ўтказилган.
Таҳлиллар натижасига кўра, 6,8 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 43,5 тонна ўсимлик, 89 минг дона тухум, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз экани аниқланган ва савдодан четлаштирилиб, зарарсизлантириб йўқотилган.
Давлат ветеринария хизмати ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда 58 ҳолатда амалдаги қонун талаблари ва нормаларининг бузилиш ҳолатларида жами 12 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилган.
Мавзуга доир:
- Қашқадарёда Тошкентга келиб чиқиши номаълум бўлган 150 кг гўшт олиб кетаётган Cobalt тўхтатиб қолинди
- Сурхондарёдан Тошкентга 200 килодан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган Cobalt тўхтатиб қолинди
- Жиззахда Nexia юкхонаси ва салонидан Тошкентга олиб кетилаётган 712 кг номаълум ҳайвон гўшти топилди
Изоҳ (0)