• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркия агентлиги Бухоро Аркидаги жоме масжидини тиклаш ва таъмирлаш ишларига маблағ ажратмоқчи

    Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIКА) Бухоро Аркида жойлашган «Жомий» масжидини тиклаш ва таъмирлаш ишларига тахминан 4,5—5 миллиард сўм ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, 2022 йил бошида Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллоев ТIКА раҳбари Жемалеттин Туней билан учрашиб, Фарғона вилояти Риштон туманида жойлашган Бурхониддин ал-Марғиноний мақбарасини реставрация қилиш, Бухоро шаҳридаги Арк қалъаси жоме масжидини таъмирлаш юзасидан ҳамкорлик олиб бориш бўйича келишувга эришган.

    Келишувга асосан «Маданий мерос объектларини асраш ва туризм ҳудудларининг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш» институти мутахассислари 5 апрелда Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлиб, жоме масжидида ўлчов ишларини олиб борди. Яъни план, фасад, қирқим, девордаги ганч безаклари, шифтдаги нақш ишлари, устунлардаги ёғоч ўймакорлик ишлари ва уларга шикаст етган жойларидан нусхалар олинган.

    Фото: Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати

    Фото: Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати

    Мутахассислар томонидан аниқланишича, масжиднинг шифтини тозалаш, балкаларда ёриқларни тузатиш ва зиён етган тўсинни алмаштириш лозим бўлади. Шунингдек, шимолий, шарқий ва жанубий тарафда жойлашган айвонларнинг шифтидаги конструкциялар, сарров, васса ва балкаларни чирк босган бўлиб, уларни қўл меҳнати билан тозалаш керак. Реставраторлар томонидан, шунингдек, айвонларни, устунларни тозалаш, ёриқларини тўлдириш ва шимолий фасаддаги иккита устунни янгидан ясаб ўрнатиш лозимлиги белгилаб олинган.

    «Ўтган вақт давомида олиб борилган турли таъмирлаш ишлари натижасида масжиднинг тарихий аҳамиятга молик қисмларига зарар етказилган. Хусусан, масжид ҳамда айвон деворларидаги ганч ўймакорлик ишлари — дахана, рах, занжира, даврипойи, рута, китоба шарефа, равоқли безаклари усти бир неча маротаба ‘водоэмульсия’ қилинган бўлиб, айрим қисмлари ‘мелавая побелка’ билан бўялган. Натижада безаклар усти ёпилиб қолган ва реставрация давомида унинг тарихий аҳамиятини тиклаш зарурати юзага келган», — деб қайд этилган агенлик хабарида.

    Режалаштирилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари давомида безаклар қайтадан тозаланиб, ўймакорлик ишлари бажарилиши ва аввалги ҳолатига келтириш керак.

    Аввалроқ Маданий мерос агентлиги Ўзбекистонда 2022 йилда реставрация қилинадиган обидалар рўйхати шакллантирилганини маълум қилганди. Ушбу рўйхатдан жами 34 та маданий мерос объекти ўрин олган ва уларни таъмирлаш-тиклаш ишлари учун жами 75 миллиард сўм сарфланиши режалаштирилган.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилишга йўналтирилган ишонч телефони ишга туширилди
    • «Чорсудаги еттита гумбазнинг тарихий қийматига зарар етказилишига йўл қўйилмайди» — Маданий мерос агентлиги
    • Маданий мерос агентлиги Мирзачорбоғ саройи ҳали ҳам қаровсиз қолаётганига муносабат билдирди

    15.05.2022, 23:14   Изоҳ (0)   13662
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда ЙПХ ходими ҳайдовчини мажбуран кўтариб, машинага ўтказганига изоҳ берилди

    15.05.2022, 22:15

    Ўзбекистон вазирлик ва идораларида кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади

    15.05.2022, 21:16

    Шавкат Мирзиёев БАА президенти вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этди

    15.05.2022, 20:46

    Самарқандда йигит фолбин ва унинг қизини ўлдирди

    15.05.2022, 17:48

    Хоразмда фуқароларни уриш, дўппослаш билан шуғулланиб келган безорилар гуруҳи ушланди

    15.05.2022, 15:46

    Шавкат Мирзиёев БААга жўнаб кетди

    15.05.2022, 15:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.