Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида фолбин ва унинг қизини ўлдирган йигит ушланди. Бу ҳақда «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, фолбин йигитга «Сен яқинда ўласан. Агар 500 доллар берсанг, бир йўлини қилиб бераман» қабилида гап айтган. Гумонланувчи йигит 100 доллар келтирган, аммо у бу пул камлигини айтган. Шунда йигитнинг жаҳли чиқиб, фолбин ва унинг қизини ўлдириб қўйган.
«Болам бирор марта ичмаган, чекмаган. Бундай иш қилишига кўзим етмайди», — дейди онаси. Отаси эса ўғлининг тинмай ишлаши, кўчага чиқмаслиги, спиртли ичимлик ичмаслиги, биров билан урушадиган бола эмаслигини айтган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Қашқадарёда хотинининг кўзларини ўйиб, юрагига пичоқ санчиб ўлдирган эр 13 йилга қамалгани, Андижонда 78 ёшли аёл уйидан ўлик ҳолда топилгани, Андижонда 43 ёшли фуқаро қўшниси билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинган.
Изоҳ (0)