Шавкат Мирзиёев 15 май куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбари узоқ давом этган хасталикдан сўнг 13 май куни 73 ёшида вафот этган БАА президенти Шайх Халифа бин Зоид-ал Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида куни кеча БАА Олий кенгаши томонидан мамлакат президенти этиб сайланган Абу Даби амири Шайх Муҳаммад бин Зоид-ал Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.
БАА президенти ва Абу-Даби амири Халифа ибн Зайд ал-Наҳаён 2014 йилда инсультни ва жиддий операцияни бошидан кечирган. Шундан кейин у омма олдида камдан кам намоён бўлган. Сўнгги йилларда БАА президенти давлат ишлари билан деярли шуғулланмасди, мамлакатни бошқаришни пойтахт амирлиги Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайдга топшириб қўйганди. У БАА асосчиси Зайд ал-Наҳаённинг тўнғич ўғли эди.
14 май куни унинг укаси, Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси шайх Муҳаммад ибн Зайд Ол-Наҳаён мамлакатнинг янги президенти этиб сайланди.
Изоҳ (0)