«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионатида еттинчи марта мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлди.
Польшалик ҳужумчи Бундеслига 2021/22 йилги мавсумида 35 та гол урди. Бу сермаҳсуллик борасида Левандовски фаолиятидаги энг яхши иккинчи натижа бўлди. Ўтган мавсум 33 ёшли форвард 41 та гол урганди.
Еттинчи марта чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлган Роберт бу борада «Бавария» собиқ футболчиси Герд Мюллернинг рекордини такрорлади.
Поляк шу кунга қадар Бундеслига бир мавсумидаги ва биринчи даврадаги голлар сони бўйича Мюллернинг рекордини янгилаганди.
Аввалроқ Левандовски мавсум якунида «Бавария»ни тарк этиши ва унга «Барселона»дан жиддий қизиқиш борлиги айтилганди.
Изоҳ (0)