«Ливерпуль» Англия Кубоги финалида «Челси»ни мағлуб этди (0:0, пенальтилар — 6:5) ва совринга эга чиқди.
«Қизиллар» жорий мавсум Англия Лига Кубогида ҳам ғалаба қозонганди. Ўшанда ҳам финалда «Челси» пенальтилар сериясида таслим этилганди. «Қизиллар» иккинчи марта бир мавсум давомида ушбу икки совринга эга чиқди. Аввалроқ «Ливерпуль» 2000/01 йилги мавсумда Англия Кубоги ва Лига Кубогида зафар қучганди. Ҳали ҳеч қайси жамоа икки марта бу натижага эришмаган.
Мерсисайдликлар 2006 йилдан бери илк бор ва ўз тарихида 8 марта Англия Кубогига эга чиқди. Фақат «Арсенал» (14) ва «Манчестер Юнайтед» (12) бу борада улардан олдинда. Шунингдек, «Челси» ва «Тоттенҳэм»да ҳам саккизтадан соврин бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)