«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 37-тури доирасида «Монпелье»га қарши кечган баҳсда (0:4) иккита голли узатма ва битта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Мбаппе жорий мавсум «ПСЖ» клуби ва Франция терма жамоасининг 71 та голида қатнашди. Бу борада 23 ёшли футболчи француз футболчиларининг XXI асрдаги энг яхши натижасини қайд этди.
Килиан мавсумдаги сермаҳсуллик борасида 2002/03 йилги мавсумда «гол+пас» тизимида 68 очко тўплаган Тьерри Анрини ортда қолдирди.
Мбаппе Лига 1 жорий мавсумида 34 та ўйин ўтказиб, 25 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)