• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бировнинг ишини бузиш ниятим йўқ эди». Оксана Чусовитина граффитисига ўзгартириш киритган рассом Inkuzart’дан кечирим сўради

    Чилонзордаги деворга чизилган Чусовитина граффитисига юбка «кийдирилгани» ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ пойтахтдаги қатор мураллар муаллифи Ҳасан Майчеев Instagram орқали мурожаат билан чиқиб, Inkuzart’нинг ишини ўзи янгилаганини маълум қилди. Шунингдек, у граффитига етказилган шикастлар тасвирланган суратларни эълон қилиб, сурат нима сабабдан ўзгартирилганига ойдинлик киритган.

    Фото: Instagram / Ҳасан Майчеев

    Фото: Instagram / Ҳасан Майчеев
    Дўстлар! Мен Ҳасан Майчеев, рассом. Эҳтимол, Сергели, Чилонзор ва шаҳар бошқа туманлардаги муралларининг муаллифи сифатида мени биласиз. Мен икки ёшлигимда чизишни бошлаганман. 15 йилдан ортиқ ижод билан шуғулланаман. Кўплаб расмларнинг муаллифи сифатида мен муаллифлик ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишига қатъий қаршиман ва санъат тарафдориман. Ҳамкасбим Inkuzart ижодига катта ҳурмат ва эҳтиром билан қарайман.

    Фото: Instagram / Ҳасан Майчеев

    Фото: Instagram / Ҳасан Майчеев

    Тахминан, бир ҳафта олдин Гагарин кўчасидаги космонавтлар муралини чизишни тугатаётганимда чемпионимиз Оксана Чусовитинанинг суратини сақлашга ёрдам беришимни сўрашди. Муаллиф шикастни тузатишдан ва уни сақлаб қолиш учун расмни қандай тузатишни маслаҳат беришдан бош тортганлиги сабабли мен тасвирнинг шикастланган қисмларини тиклашга киришдим.

    Фото: Instagram / Ҳасан Майчеев

    Фото: Instagram / Ҳасан Майчеев

    Самимий ният билан ёрдам бериш кўплаб салбий реакцияларни келтириб чиқарди ва бундан жуда афсусдаман. Бировнинг ишини бузиш ниятим йўқ эди ва мен ҳамкасбимдан шахсан кечирим сўрашга тайёрман. Ишни бажаришдан олдин мен муаллифнинг имзоси ва бутун расм сақланиб қолишига ишонч ҳосил қилдим (бино реставрация қилинмоқда).

    Ушбу постим билан мен жамоатчиликни ижтимоий тармоқларда таъқиб қилмасдан конструктив мулоқотга чақирмоқчиман. Барчамиз шаҳримизни янада гўзал қилишини истаймиз.

    Албатта, мен ўзимга сабоқ олдим ва бошқаларнинг ишларига телефонда селфи қилишдан бошқа нарса учун яқинлашмайман. Мен шунчаки арт бинода қолиши учун санъатни сақлашга ёрдам бермоқчи эдим. Ўзбекистонда стрит-арт оммалашишига ишонаман. Ва тез орада жуда кўп қизиқарли ғояларни кўрамиз.

    П.С. Мен бу постни ўзим ёзишга қарор қилдим, матбуот хизмати буни сўрамади. Ҳозир бундай ҳолатда бўлиш мен учун жуда ёқимсиз ва мен ҳаммаси қандай содир бўлганини шу тарзда тушунтирмоқчиман.

    Ҳасан Майчеев, рассом

    Аввалроқ Олимпиада ўйинларининг саккиз карра иштирокчиси, Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олган Оксана Чусовитинанинг ўзи ҳам ҳолатга муносабат билдирганди. «Менга шаҳар ҳокимлигидан телефон қилиб, бўлган воқеани айтишди. Шундан сўнг ҳокимиятдагилар кийимимга юбка қўшиб, расмнинг ўзгартирилган қисмларини тузатишга қарор қилишганини маълум қилишди», — деган спортчи.

    Стрит-артларга қилинган «ҳужумлар»

    2021 йилнинг сентябрь бошида @inkuzart Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополияга бағишланган стрит-арт чизганди. Унда машина учун узун навбат ва навбат бошида қизил шапкали инсон тасвирланганди. Кейинроқ ушбу тасвир тўлиқ ўчириб ташланган, пойтахт ҳокимлиги ва «Ўзавтосаноат» бу ишга алоқаси йўқлигини маълум қилган эди. Ноябрда эса кўча рассомининг Тошкентда бензин нархи ошишига бағишланган стрит-арт ўчириб ташланди. 2022 йилнинг 18 февраль куни эса Inkuzart’га тегишли турли формулалар билан деворга чизилган Алберт Эйнштейннинг портрети бўяб ташланган. Чилонзор туман ҳокимлиги стрит-артнинг  ўчирилишига туман ҳокимининг буйруғи эмас, маҳалла фаоллари сабабчи бўлганини маълум қилган.

    Мавзуга доир: «Чизилган асар қанчалик танқидий бўлмасин, ўчирилмаслиги шарт». Тошкент биноларини безаётган мурал ва стрит-арт ижодкорларининг муаммолари ўйлаганимиздан-да кўпми?

    14.05.2022, 10:05   Изоҳ (0)   24173
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда IТ бўйича таълим олаётган талабаларнинг 30 фоизи қизлар экани маълум қилинди

    14.05.2022, 09:45

    Ўзбекистондаги энг кўп аҳолига эга вилоят номи маълум қилинди

    14.05.2022, 09:24

    Тошкентда қайнона уч нафар фарзанди бор келинини пичоқлаб ўлдирди

    14.05.2022, 09:03

    Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи пайтида ҳунарманд бўлиб кўринган ҳоким ҳайдовчиси бўйича қўшимча изоҳ берилди

    14.05.2022, 08:52

    Ўзбекистондаги энг ифлосланган вилоятлар ва сув ҳавзалари маълум қилинди

    14.05.2022, 08:31

    Тошкентдаги Нукус кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

    14.05.2022, 08:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.