Тошкент шаҳри Миробод туманида 2022—2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Нукус кўчасида ҳаракат вақтинча чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Миробод тумани Нукус кўчасидаги магистрал иссиқлик қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли 14 май 00:00 дан кўчанинг «Asia Alliance Bank» қаршисидаги қисмида йўлнинг бир томони вақтинча ёпилади.
Шунингдек, ушбу ҳудуддаги бир неча кўп қаватли уйларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Таъмирлаш жараёни 15 май куни тугатилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Тошкентда таъмирлаш ишлари сабаб айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чеклангани, Тошкентда 8 май соат 20:00 гача айрим кўчалар транспортлар ҳаракати учун ёпилиши ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)