Қашқадарё вилояти Китоб туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси учун ажратилган кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда аниқланишича, «Н.5.» фермер хўжалиги раҳбари Р.М. 2020 йилда ҳудуддаги тижорат банки филиалидан қишки мавсумга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш учун 1 йил муддатга 1,5 миллиард сўм кредит ажратилишига эришган. Кредит эвазига 14 нафар фуқародан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олгани тўғрисида сохта шартномаларни расмийлаштириб, амалда қишки мавсумга захирани яратмасдан жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Каттақўрғонда эски томчилатиб суғориш ускуналарини ўрнатиб, кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди
- Андижонда иссиқхона учун ажратилган 50 минг долларни талон-торож қилган банк филиали бошқарувчисининг собиқ ўринбосари қўлга тушди
- Тошкентда хориж фуқаросига тегишли қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ускуналар талон-торож қилинди
Изоҳ (0)