Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Шуҳрат Маҳмудов янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Қайд этилишича, у Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Шуҳрат Маҳмудов 1988 йил 18 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2018 йилда Тошкент Давлат техника университетини тамомлаган. Лавозимга тайинлангунга қадар Туризм ва спорт вазирлиги Молия-иқтисодиёт департаменти директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2012—2018 йилларда Молия вазирлиги тизимида фаолият юритган.
Аввалроқ Туризм ва маданий мерос вазирига уч нафар ўринбосар тайинлангани, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекциясига раҳбар тайинлангани, собиқ маданият вазири Турсунали Қўзиев Маданий мерос агентлигининг директор ўринбосари бўлгани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)