• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент билан бир кун: Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифининг илк куни қандай ўтди?

    Самарқанд, Қорақалпоғистон, Қашқадарё — бу 2022 йилнинг бошидан май ойининг 12 санасига қадар президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган вилоятлар эди. Давлат раҳбари 12 май, пайшанба куни эрта тонгдан Фарғона томон йўл олди. Сафар давомида борилиши режалаштирилган жойлар кўп ва хилма-хил эди. Президент ташрифнинг илк кунидаёқ қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишди, шунингдек, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Хўш, Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифининг биринчи куни қандай ўтди? «Дарё» мухбирлари воқеа жойидан репортаж тайёрлади.

    Коллаж: «Дарё»

    Коллаж: «Дарё»

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқ туманидан бошлади

    12 май, соат 9:00. Президент фаолиятини яқиндан ёритиб борувчи журналистлар гуруҳи давлат раҳбари бориши режалаштирилган манзил — Фурқат тумани, «Қўқонбой» маҳалласидаги «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонасига етиб бордик.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кенг ҳовлида жойлашган сўрилар олдидан ўтиб, кўзимиз ўймакор нақшларга тушди. Бизга маълум қилишларича, бу ерда миллий ҳунармандчилик йўналишида ёғоч ўймакорлиги мактаби ҳам ташкил этилган экан.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шунингдек, эътиборимизни тортган асосий буюм — ҳашаматли айвон сўри бўлди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ушбу айвон сўри камида 70 миллион сўмга баҳоланар экан. Президент ташриф буюрган уста Муҳаммадалининг мактабида айнан шундай ишлар қилинмоқда. Қилинаётган ишлар ярим ёки бир йилда эмас, камида 4-5 йилда бунёд бўлади. Ушбу жараёнларни кўриб, билганимиз бизга бир сўзни айтишга ундади — сабр.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусовнинг таъкидлашича, ушбу корхонага уюшмаган ёшлар кўпроқ жалб этилади. «Шуларни иш билан банд қиляпмиз, ишга ёндоштиряпмиз. Улар келган кундан даромадга киради, пулини олади. Устахонамизнинг ҳисобидан шуларга ойлигини чиқариб берамиз. 1-2 йил давомида ишласа, ойлигини ошириб олиши мумкин», — дейди уста.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бориладиган объектлар кўп, вақт эса кам. Давлат раҳбари ушбу корхонадан чиқиб, навбатдаги манзилга йўл олди. Биз эса президент бориши режалаштирилган бошқа манзилга бориб, ушбу объект ҳақида маълумотлар тўплаб турдик.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва вилоятларда мебелбоп дарахтлар етиштириш бўйича кўрсатма берди

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Президент Бувайда туманидан сўнг Учкўприкка келди, бу галги манзил — «Бобошбек» маҳалласидаги «Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва логистика маркази» эди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълумот учун, мазкур ҳудудда 2 гектар майдонда 2 та логистика маркази ташаббускорлари томонидан амалга оширилади. Корхонанинг ишга туширилиши натижасида йилига 876 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Экспорт ҳажми 18,5 миллион долларни ташкил этади. Йилига бюджетга 106,5 миллиард сўм маблағ тушади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари цехларда фаолият олиб борвётган хотин-қизлар билан ҳам мулоқот қилди. «Ҳар битта йўналишимиз эртанги кунга замин яратади. Тасаввур қилинглар, бир йилдан сўнг маҳсулотларингизни бозори чаққан бўлади. Сифат ўзгаради, талаб ўзгаради, бозори ҳам бўлади. Тайёр бозорга чиқиб сотиш мумкин бўлади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари шу ернинг ўзида ҳоким ёрдамчилари билан ҳам суҳбатда бўлиб, давлат хизматчилари ўзгариши кераклиги, ўзгармайдиган одамларга жой йўқлигини айтди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ҳозир фалончининг ўғли, фалончининг жияни, деган гап йўқ. Барчамиз халқ хизматчисимиз. Яхши ишлаган одам ўз ўрнида кўпроқ қолади, рағбатлантирамиз. Яхши ишламаган одамни эса лавозимида олиб қолмаймиз. У халқ хизматчиси бўлмаса, ишламайди», — дейди давлат раҳбари.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шавкат Мирзиёев бориши режа қилинган навбатдаги манзиллар ҳали кўп эди. Биз журналистлар гуруҳи давлат раҳбарининг ҳар бир ташрифини кенгроқ ёритиш мақсадида гуруҳларга бўлингандик. Гуруҳимиз билан бирга Тошлоқ туманидаги Агро Импех Valley МЧЖ томон йўл олдик.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Марғилонда ташкил этилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлди

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Корхона эгаларининг айтишича, бу ерлар ҳақиқий тошлоқ жой бўлган. Тадбиркорга берилган имкониятлар сабаб режалар реал воқеликка айланган. Корхона раҳбари Шерзод Ботировнинг сўзларига кўра, бу ерда 70 та иш ўрни яратилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Биз бу ишларимизнинг 90 фоиздан кўпроғини экспорт қила оламиз. 25 йиллаб тадбиркорлик қилдик. Роса қийналган кунларимиз бўлган. Сўнгги 5 йилда ҳеч ким текширгани келмади, аксинча нима ёрдам деб келишди», — дейди тадбиркор.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Президент 2020 йилда ишга туширилган, қиймати 100 миллиард сўмдан зиёд бўлган корхона билан яқиндан танишди. Бу ерда «Амира текстил» белгиси остида тайёр кийим–кечаклар ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, ёзги пойабзалларнинг устки қисми ҳам тайёрланади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари шу ерда Тошлоқ туманида ишлаб чиқарилаётган саноат ва ҳунармандчилик маҳсулотларини кўздан кечирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятидаги илк куни шу ерда якунланди.

    13.05.2022, 00:46   Изоҳ (0)   37392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда пишган қовун, Фарғонада ёғочдан ишланган машиналар, НАТОнинг ҳарбий машғулоти. 12 май суратлари

    13.05.2022, 00:34

    Маданий мерос агентлиги директорига янги ўринбосар тайинланди

    12.05.2022, 23:57

    Жиззахда 21 ёшли йигитни аёллар билан юришини ота-онасига айтиш билан қўрқитиб, ундан 3 млн сўм талаб қилган шахслар ушланди

    12.05.2022, 23:42

    «Эндигина туғилган чақалоқнинг оғзига латта тиқиб ўлдирган». Бухорода 27 ёшли аёл фарзанди қотилига айланди

    12.05.2022, 23:27

    Шавкат Мирзиёев Марғилонда ташкил этилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлди

    12.05.2022, 23:13

    Жиззахда 40 гектар сувли ерни 200 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    12.05.2022, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.