• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёнинг кучли 20 талик рейтингига кирди

    Бутунжаҳон олтин кенгашининг 2021 йилги маълумотларига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибидаги олтин ҳажми бўйича дунёнинг топ-20 талиги рейтингида Саудия Арабистони, Буюк Британия ва Либериядан ўзиб кетган ҳолда 15-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ‘‘Review.uz’’ хабар берди. 

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Олтин-валюта захираларини шакллантириш, оптимал даражада тутиб туриш ва заруратга қараб кўпайтириш барча мамлакатлар Марказий банклари зиммасидаги муҳим вазифа ҳисобланади. 

    Олтин-валюта захираларининг ҳажми ҳар бир мамлакат миллий молия бозорининг барқарорлигини, мамлакатнинг халқаро капитал бозорларидан кредит жалб қилиш имкониятларини, таркибий ислоҳотлар ўтказилиши ҳамда миллий иқтисодиёт ва молия бозорлари ривожланишининг таъминланганлигини ифодалайди.

    Бироқ ҳозирги шароитларда олтин-валюта захиралари ҳажми ва таркибига қўйиладиган анъанавий талаблар сезиларли даражада фарқ қилади ва мамлакатнинг молиявий барқарорлигини аниқлаш учун ориентир ҳисобланмайди. 

    Айрим ривожланган мамлакатлар ўз халқаро захираларига мос келмайдиган ўта юқори ташқи қарз кўрсаткичларига эга. АҚШ узоқ йиллар давомида захираларни асосан олтин кўринишида сақлаб келади. Бу ўз валютасини эмиссия қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда мантиқан тўғридир. 

    Ўзбекистон энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи мамлакатлар сирасига киради. Олтин кўринишидаги салмоқли захираларга ҳам эга. Кейинги йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши баробарида ташқи қарзнинг кўпайиши ва ташқи савдода салбий салдо тенденцияси кузатилмоқда. 

    Бу эса баъзан хавотирга сабаб бўлиб, жаҳондаги бугунги тенденцияларни ҳамда мамлакат олтин-валюта захираларининг замонавий функцияларидан тўлиқроқ фойдаланиш имкониятларини чуқурроқ ўрганиш заруратини келтириб чиқаради.

    Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил якунлари бўйича захиралар ҳажми 34,7 млрд долларга тенг бўлган ҳолда, импорт ҳажми чоракда 6,3 млрд долларни ташкил этган. Яъни, қоплаш коэффиценти тавсия этилган минимал кўрсаткичдан қарийб 5 баравар юқори.

    Интервенсияларни қоплаш коэффициенти захиралар ҳажми ва бир кунлик интервенсиялар ҳажмининг (ўртача, максимал) нисбати сифатида ҳисобланади. Зарур бўлган минимал қиймат, одатда, белгиланмайди. 

    Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига асосан, 2020 йилда хорижий валюта савдоси салдоси 5,23 млрд долларни, 2021 йил якунлари бўйича эса 3,23 млрд долларни ташкил этган бўлиб, бу мавжуд захиралар ҳажми билан тўлиқ қопланади.

    Пул базасини қоплаш коэффициенти захиралар ҳажми ва кенг маънода пул базаси ҳажмининг нисбати сифатида ҳисобланади. Зарур бўлган минимал қиймат – 100 фоиз. Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йил якунлари бўйича пул массаси ҳажми 130,5 трлн сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич (АҚШ долларининг жорий курсини ҳисобга олган ҳолда) тавсия этилган лимитлардан қарийб 3 баравар юқори эканини кўриш мумкин

    Ўзбекистон Республикаси олтин-валюта захиралари таркиби:

    Фото: ‘‘Review.uz’’

    Фото: ‘‘Review.uz’’

    Олтин-валюта захиралари таркибининг таҳлили уларнинг аксарият қисми монетар олтиндан иборат эканини кўрсатди: 2021 йил охирида қарийб 61,5 фоиз. Олтин ҳажмининг юқорилиги асосан олтин нархининг ошиши ва нарх қиймати энг юқори бўлган пайтда сотилиши билан боғлиқ. 

    Экспорт ҳажмлари миқдорий жиҳатдан унчалик ўзгармайди, уларнинг олтин-валюта захиралари таркибидаги миқдори ҳам камаймайди. Масалан, 2019 йил боши ва 2021 йил охирида, ўтган вақт давомидаги маълум ўзгаришларга қарамасдан, олтин ҳажми 11,4 млн трой унцияси (ёки 353,6 тонна олтин) даражасида сақланиб қолди.

    Бутунжаҳон олтин кенгашининг (WGC) 2021 йилги маълумотларига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибидаги олтин ҳажми бўйича дунёнинг топ-20 талиги рейтингида (Саудия Арабистони, Буюк Британия ва Либериядан ўзиб кетган ҳолда) олтин-валюта захиралари таркибида 352,7 тонна ёки 60,5 фоиз олтин ҳажми билан 15-ўринни эгаллади.

    Ўзбекистон Республикаси олтин-валюта захиралари таркибидаги монетар олтин қиймати таҳлили:

    Фото: ‘‘Review.uz’’

    Фото: ‘‘Review.uz’’

    Рейтингда биринчи ўринни узоқ йиллардан бери АҚШ эгаллаб келмоқда, унинг захиралари жаҳондаги монетар олтиннинг чорак қисмига тўғри келиб, олтин-валюта захиралари таркибидаги олтин ҳажми 8 133 тонна ёки 66,28 фоизни ташкил қилади. Германия, Италия, Франция, Голландия каби мамлакатларда ҳам олтин-валюта захираларидаги олтиннинг улуши юқори.

    Россия МДҲ мамлакатлари орасида энг йирик олтин соҳиблари топ-20 талигига кириб, 2301,64 тонна олтин ҳажми билан 5-ўринни эгаллаган, унинг олтин-валюта захиралари таркибидаги монетар олтин ҳажми 21,7 фоизни ташкил қилади. 

    Қозоғистон сўнгги йилларда фаол олтин харидори ҳисобланиб, 2021 йилда энг йирик олтин ҳажмига эга давлатлар сафидан ўрин эгаллади. Қозоғистоннинг олтин захиралари олтин-валюта захиралари таркибида 402,38 тонна ёки 68,32 фоизни ташкил этади.

    Олтин ҳажми ва олтин-валюта захираларининг умумий ҳажми ўсиши тенденцияси, шу жумладан, Хитойда ҳам кузатилаётган бўлиб, мазкур давлат 1 948,3 тонна олтин ҳажми билан рейтингда 7-ўринни эгаллаган. 

    Жаҳонда АҚШдан кейин иккинчи ўринни 2 814 тонна олтин ҳажми билан Халқаро валюта жамғармаси эгаллаган.

    Умумий ҳисобда, энг йирик олтин соҳиблари 20 талигига 10 та иқтисодий ривожланган давлат, 3 та янги индустриал мамлакат ва мос равишда 7 та ривожланаётган давлат кирди.

    12.05.2022, 19:14   Изоҳ (0)   30361
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Spark бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди

    12.05.2022, 19:10

    «Ҳамма давлат хизматчилари ўзгариши керак. Ўзгармайдиган одамларга орамизда жой йўқ» — Шавкат Мирзиёев

    12.05.2022, 17:59

    Шавкат Мирзиёев Учкўприкдаги «Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва логистика маркази»ни бориб кўрди

    12.05.2022, 17:06

    Хоразмда Спортни ривожлантириш бош бошқармаси спорт анжомларини 475 млн сўм қимматга сотиб олгани аниқланди

    12.05.2022, 16:57

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    12.05.2022, 16:31

    Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва вилоятларда мебелбоп дарахтлар етиштириш бўйича кўрсатма берди

    12.05.2022, 16:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35

    АҚШ Сенати Трампнинг USAID ташкилоти ва икки ОАВ харажатларини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади 

    Дунё | 17 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.