Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 12 май куни одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни тунги соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида У.М. (1999 йилда туғилган) Spark автомобилини ишончнома асосида бошқариб, тезликни оширган. Сўнг рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи қисмидаги бетон устунга урилган.
ЙТҲ оқибатида автомобиль ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Автомобил йўловчиси К.Ш. (1995 йилда туғилган) шифохонага олиб борилган. Шифокорларнинг ёрдамига қарамасдан, вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Аввалроқ Юнусободда Tracker ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган Cobalt ва инспекторни уриб юбориб, ағдарилгани, Навоийда 25 нафар йўловчи бўлган автобус ағдарилиб кетгани, Андижонда Nexia-3 билан тўқнашган Tico иккига бўлиниб кетгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)