Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук 10 май куни 88 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда «Украинский новости» ахборот агентлиги.

Фото: Укринформ

Фото: Укринформ

Кравчук узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди, деди агентликка Кравчукнинг дўстлари даврасидаги манба. Маълумотни марҳум сиёсатчининг оиласи тасдиқлаган.

Леонид Кравчук Украинани 1991 йилнинг декабридан 1994 йилнинг июлигача бошқарган. Президент сифатида у СССРнинг парчаланишига хизмат қилган Беловеж келишувларини имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, 4 майга ўтар кечаси мустақил Беларуснинг биринчи раҳбари Станислав Шушкевич Минскда 87 ёшида вафот этганди. У ҳам Кравчук каби Беловеж келишувларини имзолашда иштирок этган.

Март ойи охирида Озарбайжоннинг биринчи президенти Аяз Муталибов 83 ёшида вафот этганди.

Шунингдек, Мали собиқ президенти Иброҳим Бубакар, Европа парламентининг раҳбари Давид Сассоли, Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти, тинчлик бўйича Нобель совриндори Фредерик Виллем де Клерк вафот этгани ҳақида хабарлар берилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди