• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Филиппинда кичик Фердинанд Маркоснинг президентлик сайловларидаги ғалабаси туфайли норозилик намойишлари бошланиб кетди (фото)

    Филиппин Марказий сайлов комиссияси мамлакатда ўтказилган президентлик сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди, унга кўра 64 ёшли кичик Фердинанд Маркос ҳамма номзодлардан кўпроқ овоз олган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

    Кичик Фердинанд Маркос

    Кичик Фердинанд Маркос
    Фото: AP Photo

    98 фоиз сайлов бюллетенларининг ҳисоб-китоби унинг 31 миллион овоз олганини, энг яқин таъқибчи, асосий рақиб вице-президент эса бундан икки баравар кам овозга эга эканлигини кўрсатмоқда. Сайловларнинг расмий натижалари ой охирида эълон қилинади, янги президент 30 июнь куни ўз лавозимида ишга киришади.

    Фото: Reuters

    Филиппин МСК эълон қилган натижалардан кейин пойтахт кўчаларида халқнинг норозилик намойишлари бошланиб кетди. Юзлаб филиппинликлар, асосан, талаба ёшлар МСК биноси олдидан намойишкорона пиёда ўтишди ва у ерда сайловларда кузатилган қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида ҳайқиришди.

    Кичик Фердинанд Маркос тарафдорлари

    Кичик Фердинанд Маркос тарафдорлари
    Фото: Reuters

    Карапатан ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти филиппинликларни кичик Маркоснинг президент лавозимини эгаллашига қарши чиқишга чақирган, ташкилот вакилларининг сўзларига кўра Маркос ҳокимияти ёлғон ҳамда нотўғри ахборотга қурилган, асосий мақсад эса Маркослар оиласининг ҳукуматга қайтиш – ёвуз истагини амалга оширишдан иборат. Намойишлардаги етакчилардан бири Ренато Рееснинг айтишича, иштирокчилар диктатор Маркоснинг меросхўрини ҳокимият тепасига қайтараётган Филиппин давлат бошқаруви тизимини қораламоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Кичик Фердинанд Маркос 1986 йилда оиласи билан биргаликда мамлакатда «халқ ҳокимияти исёни» номини олган ҳарбий тўнтариш амалга оширилганидан кейин Гавайи оролларига қочиб кетган. Катта Маркос президентлиги даврида зўравон авторитар бошқарув, ҳукуматда коррупциянинг илдиз отиши ва мазкур тизимга қарши чиққанларнинг қатағони кузатилган. Бироқ кичик Маркос 1991 йилда Филиппинга қайтган ва кўп йиллар давомида Конгресс аъзоси бўлган. Президентлик сайловларида у оммавий дебатларда иштирок этмаган, интервью бермаган ва аниқ сиёсий дастурга эга бўлмаганига қарамай ижобий натижага эришган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Кичик Фердинанд Маркос отасини даҳо давлат арбоби деб эътироф қилгани жуда кўп марта танқидларга учраган. Кузатувчилар кичик Фердинанд Маркоснинг вице-президентлик лавозимига амалдаги давлат раҳбари Родриго Дутертенинг қизи Сара Дутерте-Карпиони танлаб жуда яхши тактик ҳийла ишлатганини таъкидламоқда. Родриго Дутерте гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш вақтида минглаб одамларни судсиз ўлдириб юборганликда гумон қилинади. Экспертлар кичик Маркоснинг Дутерте сиёсатини давом эттиришини тахмин қилган.

    Фото: AP Photo
    11.05.2022, 07:55   Изоҳ (0)   12883
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мерилин Монронинг портрети рекорд нарх — 195 миллион долларга сотилди

    10.05.2022, 22:21

    Уруш бошидан бери Россия Украинадаги 200 та касалхонага ҳужум қилди — ЖССТ

    10.05.2022, 21:56

    Литва парламенти Россияни «террорчи давлат» деб эълон қилди

    10.05.2022, 20:06

    «Толибон» Миллий қаршилик фронти билан кечган жанглардан сўнг Панжшердаги қўшинлари сонини 5 минггача оширди

    10.05.2022, 19:34

    Байден Путинда ҳозир Украинадаги урушдан чиқиш режаси йўқлигидан хавотир билдирди

    10.05.2022, 18:03

    Россия иқтисодиёти 1994 йилдан бери энг катта қисқаришга дуч келади

    10.05.2022, 17:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.