KFC чекланган сумкалар коллекциясини тақдим этди. Ҳажми, шакли ва ички қатлами битта твистер учун мўлжалланган ва унинг ҳароратини бир неча соат ушлаб туришга имкон беради деб ёзади «Afisha.uz».
Итальян терисидан қўлда ишланган Wrapuette сумкаси қизил рангда. Тутқич кумуш рангли KFC белгиси билан бойитилган. Сумканинг олд томонида логотип ҳам мавжуд.
Wrapuette 1,98 фунт стерлинг (2,47 доллар) туради, бу ҳам твистер нархига ишора — унинг нархи ҳам 1,98 (2,47 доллар) фунт стерлинг. Барча тушум Буюк Британия бўйлаб ёшларга ёрдам берувчи нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватловчи KFC жамғармасига йўналтирилади.
Изоҳ (0)