Nike яна бир бор Air Force 1 Lоw кроссовкасини қайта кашф қилди. Бу сафар кроссовкалар катта атлас бантик кўринишидаги деталга эга бўлди, қўшимча безаклар алоҳида олинади ва мустақил элемент сифатида ишлатилиши мумкин.
Классик силуэт ранг схемасини ўзгартирмади. Бироқ силлиқ тери кўринишидаги одатий сирт ғижим мато билан алмаштирилди.
Шунингдек, кроссовка шнурлари қизларга хос тенденцияни давом эттиради —улардан яна 4 та бантик ҳосил қилинган.
Nike ҳали Air Force 1 Low Bow модели учун нарх тафсилотлари ёки чиқиш санасини маълум қилмади.
Мавзуга доир: Nike «оёқлар учун куртка»ни сотувга чиқарди (фото)
Изоҳ (0)