Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг невараси, инстаблогер Марям Тиллаева февраль ойида турмуш ўртоғи, россиялик блогер Амиран Сардаров билан 10 ойлик турмушдан сўнг ажрашганини маълум қилганди. 7 май куни Марямнинг Instagram саҳифасида унинг эри билан ярашганини акс эттирувчи видео пайдо бўлди.

Видеода Амираннинг ёнида ўтирган Марям уни «бу ерга мажбурлаб олиб келишгани»ни айтади. «Бу пул учун. Мен сен билан тинчлик тарафдори бўлганим учунгина ярашяпман», — дейди Марям.

Фото: Instagram / @mashatilly

Фото: Instagram / @mashatilly

Амиран Сардаров Peopletalk нашрига берган интервьюсида хотини билан ростдан ҳам ярашиб олганини айтади:

«Биз ҳақиқатан ҳам ярашиб олдик, Мен Дубайга кетгандим, биз шу пайтгача муносабатларимизга ойдинлик киритиш учун ёзишиб юрдик, қайсидир дақиқада мен уни севишимни тушуниб етдим. У мен бирга бўлишни истайдиган инсон. Биз ҳаммасини бошидан бошлашга қарор қилдик», — дейди Амиран.

Аввалроқ Марям Амиран билан ажрашишига у томондан руҳий ҳамда жисмоний босим ўтказилгани сабаб бўлганини айтган, эрини бобоси совға қилган зиракни ўғирлаганликда айблаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар