• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    1 млн долларга ҳашаматли уй сотиб олган, аммо онасининг ҳаётини сақлаб қололмаган: турк киноси юлдузи Ханде Эрчелнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида

    Ханде Эрчел «Маликам энди қара», «Эшигимни қоқ» телесериали намойишидан кейин дунёга машҳур актрисага айланди. Кўпчиликни, жумладан, актрисанинг шахсий ҳаёти, севимли машғулотлари ва, албатта, Керем Бурсин билан муносабатлари қизиқтиради. «Lisa.ru» нашри бу ҳақда аксарият томошабинларга номаълум бўлган фактлар билан бўлишди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Кичик шаҳарчада ўтган болалик

    Ханде 1993 йил 24 ноябрда Бандирма шаҳрида туғилган. Актриса бу жойни жуда яхши кўради ва болалиги у ерда ўтганидан хурсанд.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    «Мен Истанбулда катта бўлишни хоҳламаганман. Кичкина жойда ҳамма бир-бирини танийди, шунинг учун у ерда эркин бўлади. Биз ҳамма болалар каби кўчада нон ва томат пастасини бирга еб, маҳаллада ўсганмиз. Дадам шундай феъл-атворга эга эдики, биз тумандан ташқарига чиқа олмаганмиз», — деб эслайди Эрчел.

    Истанбулга кўчиш

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    17 ёшида бўлажак актриса Истанбулга кўчиб ўтишга қарор қилди. У болалигидан ижодкор бўлганлиги сабабли турк санъатини ўргангани университетга ўқишга кирди.

    Ҳашаматли уй

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Ханде 11 йилдан бери Истанбулда яшайди. Муваффақиятли лойиҳалар туфайли у тахминан бир миллион долларлик ҳашаматли уй сотиб олишга муваффақ бўлди. Маълумки, актриса таъмирлаш учун яна юз минг доллар сарфлаган ва қурувчилар билан шартнома тузган, унга кўра улар Ханденинг уйида ўз ишлари суратларини кўрсатишга ҳақли эмас.

    Севимли сингил

    Ханденинг Гамзе исмли синглиси бор. Улар бир-бири билан жуда қадрдон ва актрисанинг саҳифасида Гамзе ва унинг қизи Мави билан суратлар тез-тез пайдо бўлади.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    «Синглим Гамзе билан орамизда бир йил фарқ бор. Биз эгизаклардекмиз ва худди шундай тарбияланганмиз. Сочларимиз бир хил турмакланар, бир хил кийим кияр эдик. Бир неча йил ўтиб, улғайганимизда ва турли хил кийимларни кийишни бошлаганимизда, орамизда жанжаллар бўлди. Иккимизнинг ҳам шу кунларни эслатадиган чандиқларимиз бор. Гамзе ярамас эди ва барча айбни менга юкларди», — дейди кулиб актриса.

    Машҳур холасига ўхшайдиган жиян

    Ханденинг фикрича, Мави унга жуда ўхшайди. Актриса жиянини телбаларча яхши кўради ва бутун бўш вақтини у билан ўтказишга ҳаракат қилади. Аммо у ҳали она бўлишни режалаштирмаяпти, лекин фарзандлари ҳам ўзи каби бўлишини орзу қилади.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    «Мави бизнинг оиламиз учун ҳақиқий совғадир. Бу ҳақиқатан ҳам дунёдаги ҳеч нарсага ўхшамайдиган туйғу. Мен ҳар доим оилам ҳақида кўп ўйлардим, лекин Мавининг дунёга келиши мени синглимга янада яқинлаштирди. Оналик унга жуда ярашади. Менимча, ҳали вақтим бор. Менда ҳали бундай режалар йўқ», — дея таъкидлайди актриса.

    Гўзаллик танлови иштирокчиси

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    19 ёшида Эрчел актрисалик карьерасини қуриш учун университетни тарк этишга қарор қилди. Шундай қилиб биринчи навбатда у Озарбайжонда ўтказилган гўзаллик танловида иштирок этди. У ерда бўлажак юлдуз иккинчи ўринни эгаллади.

    90 та кастинг

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Ханде дарҳол кино оламига киришга муваффақ бўлмади. У «Чолиқуши» романининг янги версиясида кичик ролга рухсат берилгунга қадар 90 га яқин кастингларда қатнашди. Актрисанинг дебюти 2013 йилда бўлиб ўтди, аммо у асосий ролга тасдиқланиши учун яна уч йил кутишга тўғри келди.

    Кино учун қурбонликлар

    Маълум бўлишича, кўплаб режиссёрлар уни жуда тўлача деб ҳисоблаганлари учун у билан ҳамкорлик қилишни хоҳламаган. Кейин Ханде ҳаракат қилди ва вазн йўқотишни бошлади: у тўғри овқатланди ва мураббий назоратида спорт билан шуғулланди. Бугунги кунда актриса ўзининг қоматини бир хилда ушлаб туриш учун тинимсиз ҳаракат қилади.

    Биринчи бош рол

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    2016 йилда «Гунеш қизлари» сериалининг премьераси бўлиб ўтди, унда Эрчел келишган ва бой йигитни севиб қолган ёш қизни ўйнади. Ёшларнинг севгисига ота-оналарнинг оилавий сирлари тўсқинлик қилади, улар ҳам фарзандларининг муносабатларига қарши.

    Ушбу турк драмаси актрисага шон-шарафнинг биринчи қисмини олиб келди. Шундан сўнг «Маликам энди қара», «Қора марварид», «Ҳалқа», «Азиза» ва бошқа муваффақиятли лойиҳаларда иштирок этди.

    Шартнома шартлари

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    2016 йилда Ханде турк кинематографиясида ўсиб бораётган юлдуз сифатида эътироф этилганида, унга L’Oreal компанияси ҳамкорликда ишлашни таклиф қилган. Қизиғи шундаки, шартнома шартларига кўра, актрисага бир йил давомида сочини бўяш тақиқланган.

    Онанинг касаллиги

    Ханде онасини жуда яхши кўради, афсуски, у 2019 йилда ундан айрилди. Актрисанинг онаси саратон касаллиги билан курашди, аммо касалликка дош бера олмади.

    Фото: Instagram / @handemiyy

    Фото: Instagram / @handemiyy

    «5 октябрь — бир йил олдинги бу кунни эслайман. Мен тиззангизда ётибман, сиз сочларимни силайсиз. Сизнинг қизингиз бўлиш мен учун катта мукофот. Сиз қанчалик гўзалсиз, онам ... бу дунёда бўлганингиз учун сиздан миннатдорман ... », — деб ёзганди актриса ўзининг саҳифасида.

    Бугунги кунда у «Саратонсиз ҳаёт»нинг элчиси бўлиб, унинг оиласи билан бир хил муаммоларга дуч келган одамларга ва уларнинг оилаларига ёрдам беришга ҳаракат қилади.

    Эда Йилдиз роли

    2020 йилда Эрчелга уни бутун дунёга машҳур қилган лойиҳада иштирок этиш таклиф қилинди. «Эшигимни қоқ» телесериалида у ландшафт дизайнери бўлишни орзу қилган қиз сифатида қайта туғилди.

    Фото: Instagram / @handemiyy

    Фото: Instagram / @handemiyy

    Аммо Эда грантини олиб қўйган ёш тадбиркор Серкан Болат туфайли университетдаги ўқишини ташлаб кетишга мажбур бўлади. Қизиғи шундаки, шахсан учрашгач, ёшлар бир-бирларини севиб қолишади.

    «Сценарийни ўқиганимда Эда мени жуда хурсанд қилди. Унинг ҳаётий энергияси ниҳоятда юқори. Ҳаётга ижобий қарайдиган аёл бўлиш, нима истаётганини билиш ва шу мақсад сари интилиш, ўзида куч топиш, ўжарлик, қатъийлик — Эдадан ўрганмоқчи бўлган кўп жиҳатлар бор. Мен актрисаликни, суратга тушишни яхши кўраман. Бу жуда қадрли. Биз бу лойиҳа устида ақл бовар қилмайдиган жамоа билан ишладик», — дейди Эрчел.

    Керем Бурсин билан муносабат

    «Эшигимни қоқ» сериали чиққандан сўнг кўплаб мухлислар асосий ролларнинг ижрочилари ҳақиқий ҳаётда учрашишларини пайқаб қолди. Кейинчалик уларнинг тахминларини актёрларнинг ўзлари тасдиқлади, улар биргаликда чиқишни бошлади ва орадаги ҳис-туйғуларини яширмади.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Бироқ, 2022 йил баҳорининг бошида жуфтлик ажрашди, деган миш-мишлар пайдо бўлди — Керем Бурсиннинг вакиллари ҳам бунга ишора қилишди. Хандега келсак, у саҳифасидан Керем билан бирга тушган барча суратларни ўчириб ташлади ва уни кузатишни тўхтатди. Бироқ, шу пайтгача актриса уларнинг ажралиши ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган.

    Севги бу…

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    «Мен учун муҳаббат ақлдан озишдир. Менинг энг даҳшатли ва энг жонли ҳолатларим  ошиқлигимда намоён бўлади. Бу ҳам энг яхши, ҳам айни пайтда энг қийин саҳифа», — дейди Ханде.

    Хобби

    Фото: Instagram / @handemiyy

    Фото: Instagram / @handemiyy

    Эрчел расм чизишни яхши кўради ва бир кун келиб бўш вақтларида ижод қилиш, кейин эса ўз ишини бошқаларга кўрсатиш учун расм устахонаси очишни орзу қилади.

    Севимли уй ҳайвони

    Ханденинг яхши кўрадиган иккита ити бор, бироқ актриса сўнгги пайтларда улар билан кўп вақт ўтказмаяпти.

    «Мен бандлигим туфайли улар билан вақт ўтказа олмайман, лекин имкон бўлганда ҳаммамиз боғда сайр қиламиз», — дейди Эрчел.

    Орзулар рўёби

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    «Мен доим шу кунлар келишини орзу қилардим. Агар ният қилмасангиз, у амалга ошмайди. Хавотирга тушган, қўрқиб кетган пайтларим ҳам бўлган. Мен учун жуда қийин бўлган дам ҳам тушди бошимга, лекин бирор нарсани хоҳласангиз, йўлингизга нима тўсқинлик қилмасин, уни рад эта олмайсиз. Сиз орзуга эришгунингизча йўлда давом этасиз», — дейди Ханде Эрчел.

    Мавзуга доир:

    • Машҳур турк актрисаси Ханде Эрчел гўзал қомат сирлари билан бўлишди (фото)
    • «Эшигимни қоқ» турк сериали Twitter’да «Тахтлар ўйини» рекордини янгилади
    • 2021 йилда ижтимоий тармоқлардаги энг кўп муҳокама қилинган турк актрисасининг номи маълум қилинди (фото)

    06.05.2022, 15:44   Изоҳ (0)   34324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Реал ҳаётда экрандагидан кўра кўпроқ ҳурматга сазовор эканини исботлайдиган жаҳон юлдузлари (фото)

    06.05.2022, 13:50

    Билл Гейтс ажрашганидан бир йил ўтиб собиқ рафиқасига қайта уйланиш истагини билдирди

    05.05.2022, 16:56

    Дилдора Ниёзованинг турмуш ўртоғи унинг санъатни бутунлай тарк этгани ҳамда тўйларга чиқмаслигини маълум қилди. Хонанданинг ўзи бу гапларни инкор этди (видео)

    05.05.2022, 15:49

    Met Gala-2022 қизил йўлагидаги машҳурларнинг энг яхши образлари (фото)

    05.05.2022, 11:45

    Ҳамон оила қурмай, оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    04.05.2022, 20:43

    Instagram: Муниса Ризаева гаражидаги қимматбаҳо автомобиллар, Умрадан қайтган Райҳон Уласенова, фарзандли бўлган санъаткорлар

    03.05.2022, 22:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.