Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Олимжон Қосимов вазир ёрдамчиси — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Котибияти раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Олимжон Қосимов бунга қадар Ўзбекистоннинг Афина (Греция) шаҳридаги бош консули лавозимида ишлаб келган. Ундан олдин эса у ТИВ Кадрлар ва ўқув муассасалари бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, апрель охирларида Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Комилов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. Шунингдек, Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган, унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар