• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фаррошлик қилиб йўлини топган, Америкадаги кураш майдонларида кураги ерга тегмаган бухоролик ҳунарманд-муҳожир: «Мақсадимга етиш учун меҳнатдан қочмадим»

    «Дарё» «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳаётини ёритишда давом этади. Бу галги қаҳрамонимиз — 5 йилдан буён Америкада қўним топган Жамшид Ҳайитов. 

    Жамшид Ҳайитов — Бухоронинг «Моҳи Хосса» маҳалласида ҳунарманд оиласида туғилган. 35 ёшли суҳбатдошимиз каштачилик амалий санъати, заргарлик, чеканкачилик ва нақш ўймакорлиги, пичоқчилик ҳунарларининг устаси. Ҳозирда АҚШда яшаётган муҳожир йигит спортнинг грепплинг мусобақаларида қатнашиб, бегона юрт заминида тўрт бора Ўзбекистон байроғини юқори кўтарган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «2017 йили Американинг Мичиган штатида яшаб, ишлай бошлаган бўлсам, 2018 йил бошида Орегон штатига кўчиб, унинг энг йирик шаҳарларидан бири Портлендга жойлашдим. Беҳад қийинчиликлар ва ойлаб кутишлар эвазига жаноб Мит Линдлинд раҳбар­лигидаги Team Quest клубига ёзилдим. Менга тажрибали мураббий Пит Ҳилл устозлик қилди.

    Клубга ёзилганимнинг илк йили America Open Oregon Grappling Championship’да қатнашдим. Канада, Япония, Таиланд давлат­ларидан келган жангчилар билан курашдим.

    Бизни томошабинлар билан ажратиб турувчи темир тўсиқ ортида мени қўллаб-қувватлайдиган ёки шунчаки томоша қилаётган бирорта ҳам юртдошим йўқ. Фақатгина саҳна шифтининг энг кўзга кўринган ва энг баланд жойида бошқа давлатлар қатори Ўзбекистон байроғи ҳам осиғлиқ турибди. Менга далда шу эди.

    96 килограммдаги уч рақибимга кетма-кет зарба бердим. Фахрли биринчи ўринни қўлга киритдим. Бу эриш туюлар, аммо ишонсангиз, ғолибликка қўлим кўтарилиб, давлатимиз байроғи ҳилпираб тушаётганда ўкириб йиғлаб юборганман...»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Асли ҳунармандчиликнинг турли йўналишларида донгдор бўлган бухоролик Жамшид Ҳайитов бундан бир неча йил илгари Америкага ишлаш учун кетиб, спортнинг грепплинг тури билан шуғулланишга киришгани ва эришган натижалари хусусида сўзлаб берди.

    «Спортнинг бу турини ҳеч иккиланмай, шафқатсиз жанг тури деб атайман. Тўғри, хат­ти-ҳаракатлардаги чаққонлик ва эпчиллик талаби ўзимиз­нинг эркин кураш турига яқинроқ туради. Аммо қаттиққўллик, рақибга аёвсиз кучли ва кескин зарба беришда ик­киланмаслик жиҳатлари билан мутлақо фарқ қилади. Жанг чоғида тана аъзоларингнинг қаттиқ лат ейиши ёки синиши иккинчи тараф учун қизиқ эмас. Муҳими, ўзингни ҳимоя қила билишинг, шафқатсиз зарбаларга шафқатсиз зарба билан жавоб қайтаришга тайёр туришинг керак. Жангнинг мақсади шу: ҳар қандай вазиятдаям ғалабага эришиш. Ҳатто ҳушдан кетиш ёки ўлим ҳолатлари содир бўлганда ҳам. Спортнинг бу турида иштирокчи шу талабларни бўйнига олиб чиқади».

    — Балки йирик пул тикилиши эвазигадир? — деб савол ташлайман.

    «Балки эмас, аниқ йирик пул тикилади. Миқдорини айтишни эса ўзим учун зарурмас, деб биламан. Аммо бу тикилган маблағ эвазига бир нечта автомашина сотиб олиш мумкин... Кураш майдони бу – иқтисод! Юқорида айтилганидек, ҳар бир ғалабада ғолиб ҳисобига катта миқдорда маблағ тўланади. Бироқ жанг майдонида фақат ҳалоллик устун. Team Quest клубидан ўрганганларим мени ўта қаттиқ зарба­ларга тайёрлаган бўлса, ўзбек мактабида онгимга сингдирилган ‘курашдаги ҳалоллик’ мени ғалабага бошла­гандек бўлаверади...»

    Суҳбатдошим 12 ёшидан спортнинг эркин кураш тури билан шуғулланиб, 15-16 ёшидаёқ эркин кураш ва дзюдо сирларини ўзлаштир­иб олган. Ўқувчилик даврларидаёқ Ўзбекистон чемпиони ва спорт усталигига ном­зод Жамшид Бухоро Олимпия захиралари спорт мактабида таҳсил олиб, тажрибали спорт мураббийи Митхат Гарифулиндан кураш са­боқларини ўрганган.

    «2019 йили Вашинг­тон штатида бўлиб ўтган белла­шувда 195 фунт (88 килограмм) билан жангга ки­рдим. Яна ҳисобимга ютуқли натижа қайд этилди. Кетма-кет ғалабаларим Team Quest клуби раҳбарларини қувонтира бошлади. Америка спортидаги эътиборли жиҳат: йирик жанглар қайси давлатда ўтказилмасин, Америка тарафдан қатнашсам ҳам, ғалаба Ўзбекистон номига ёзилади. Таблода ғолиб ва унинг давлати байроғи намоён бўлади. Ўзбекистон байроғи тўрт бор мана шундай ғалабаларимга гувоҳ бўлди», — дейди Жамшид Ҳайитов.

    Жамшиднинг эслашича, илк марта рингга чиққанида қўл телефонини жанг майдони четига қўйиб, мусобақани ўзи видеога олишига тўғри келган экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Томошабинларни танимасдим, тўғриси, уларга кураш чоғида мени суратга олинг, дейишдан хижолат бўлганман. Кейинги чиқишларимни эса рақибларимнинг яқинлари суратга олиб, ўзлари қўл телефонимга ташлаб беришган. Америкада қайсидир мураббийнинг ўғли ёки пул ғолиб бўлмайди. Ҳалоллик устун, ғирромлик йўқ. Уларнинг кўз ўнгида оддийгина пол ювиб, кафел териб юрган хориж боласи эдим. Ҳаракатдамисан, кучинг, билимингни кўрсата оласанми, сен ғолибсан!» — дейди Жамшид.

    — Демак, Америкада пол ювиб, фаррошлик ҳам қилгансиз?

    «Ҳа, шундай. Ўзим кўрмаган ва билмаган катта шаҳарда мени спорт ютуқлари ёки ҳунармандчилик дўконлари кутиб турмаганди. Ишни бир савдогарнинг йирик дўконида хизматчиликдан бошлаганман. Кундузлари дўконнинг пол-чангини артар, фаррошлик қилардим. Кейинчалик савдо ишларигаям аралаша бошладим. Кечқурунлари ҳам тин олмасдим, одамларнинг уйида ишлаб, кафел терганман, ёғоч ўймакорлигидан бохабарлигим учун нақшинкор ёғоч эшик-деразалар ҳам тайёрлаганман.

    Хуллас, мақсадимга эришиш учун меҳнатдан қочмадим. Оч қолган пайтларим, азбаройи кийилаверганидан унниққан кийимларимни бошқасига алмаштиролмаган кунларим бўлган. Шундай вазиятлардан ҳунарим ва спортга суянганман.

    Мичигандан Портленд шаҳрига кўчиб ўтганимнинг боиси у ердаги Team Quest клубида жанг спорти билан шуғулланиш эди. Ўшанда бу машҳур клубда шуғулланишим учун ҳар ой 400 доллар тўлашим кераклигини айтишганди. Белгиланган суммани тўласам-да, бошида менга эътибор беришмади. Оддийгина уст-бошдаман: эгнимда замонавийлигидан эмас, кўп кийилаверганидан йиртилган шорти, эски футболка ва кроссовка.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хижолат тортганимдан худди ёш боладек клубнинг чет-четларида туриб, машқларни томоша қилардим. Пулини тўлаган бўлсам-да, мен билан шуғуллангилари келмасмиди, билмадим, унча писанд қилмасдилар.

    Шундай кунларнинг бирида клуб аъзолари билан шуғулланаётиб, ўзим англамай эркин курашимизнинг бир-икки усулини қўллаб юборибман. Кутилмаганда мураббийнинг ҳуштаги чалинди. Машқлар тўхтатилди. Ҳамма жим. Эҳ, энди мени ҳайдаб юборади, деб қўрқдим. Ахир бу клубга озмунча тер тўкиб кирдимми, деган ҳадикдаман. Мураббий мени ёнига чақирди. Қаерданлигимни сўради. ‘Ўзбекистондан!’ дедим. У эса елкамга қўлини қўйиб, бояги ҳаракатим қандай машқ эканини сўради. Тушунтирдим. Мураббийнинг чеҳраси ёришиб, бугундан бошлаб ўша ҳаракатларнинг айримларини клуб қатнашчиларига ҳам ўргатишимни сўради. Қабул қилдим. Ҳаяжонланиб: Мени ҳайдаб юборасиз, деб қўрқиб кетибман, дебман. Ҳамма кулиб юборганди.

    Эртасигаёқ клубда қўшимча машқлар ўтишим борасида тавсия қоғозини беришди. Шу билан Team Quest клубининг кўзга кўринган, ишончли фаолларидан бирига айландим».

    Жамшиднинг айтишича, у 2021 йили мусобақада қатнашиб, япониялик рақиби билан олишаётганда иккита қовурғасидан жид­дий жароҳат олган. Бироқ бор кучини ишга солиб, курашда давом этган. Ғалабалари сонини, майдони таблосини тўртинчи бор Ўзбекистон байроғи тўлдирган.

    Отаси Ражаббой аканинг айтишича, у 7 ёшида Моҳи Хосса музейи деворларидаги нақшлар аксини қоғозга туширган. 14 ёшида у чизган нақшинкор безакли гулдаста нақши расмини онаси Ҳалима ая Шарипова кашта сўзанага кўчирган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўшанда ҳеч эсимдан чиқмайди, онамнинг маҳоратига ҳайратим ошиб: Она, игнани менгаям бериб туринг, мен ҳам кашта тикиб кўрай, деб қўлларига ёпишганман. Бармоғимга игна санчилиб кетганди.

    Орадан қанча йиллар ўтди. Бу йиллар давомида онамдан каштачилик амалий санъат турини, отамдан пичоқчиликни, машҳур уста Шавқиддин Камоловдан заргарлик, чеканкачилик ҳамда нақш ўймакорлигини ўргандим. Шундан сўнг аста-секин Бухоро ҳунармандчилик мактабининг истеъдодли вакилларидан бири сифатида эътиборга туша бошладим», — дейди Жамшид.

    Оилавий ҳунармандчилик билан шуғулланиб келган Жамшиднинг уй-устахонасини айланар эканмиз, унинг меҳнати ила яратилган сўзана, кирпеч, дорпеч, чойшаб, ойнахалта, чойхалта каби каштадўз матоларни, шунингдек, учбурчак, юлдузча, олтибурчак ва гулдаста нақшли, қолаверса, миллий обидалар тасвири акс этган ўймакорлик буюмларининг нафислиги, гўзаллиги, товланишини кўриб, беихтиёр ҳайратимиз ошади.

    «Каштадўзлик – амалий санъатнинг қадимий соҳаларидан бири. Бу санъатга хос бадиий буюмлар ўзбек, тожик, туркман хонадонларида тайёрланган. Кашта чоклари, кашта тикиш ва услубларининг турли-туманлиги ўзбек каштадўзларининг санъатидан далолат беради.

    Бухоро маҳсулотлари кўпроқ йўрма чок билан тикилган. Биз каштадўз буюм безакларида амалий безак санъатининг бошқа турларидаги нақшларидан андаза оламиз, кашталарда ўсимликсимон тасвирлар, шох, гулбанд, гулдасталар кўп учрайди. Нақш мужассамотида асосий безак матонинг ўртасида бўлиб, ҳошиялар қўшимча безак ҳисобланади. Наққошлик, заргарлик эса ҳунарманддан диққатни, ишга нозик ёндашувни талаб этади.

    2017 йилгача шундай эътибор ва сабр билан ҳунармандчиликнинг турли йўналишларида яратган асарларимни Шанхай, Чехия, Прага, Германия, Америка ва бошқа давлатларда бўлиб ўтган халқаро кўргазмаларга олиб бордим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Харидоргир ва сифатли миллий ҳунармандчилигимизга хос, ҳам шарқий, ҳам ғарбий услублардаги буюмларимиз турли халқаро кўрик танловларда муносиб тақдирланди. Ҳунармандчилик буюмларимизнинг асосий харидорлари хорижликлар бўлгани учун юрагимда Америкада Бухоро ҳунармандчилигини ўзида намоён этган бир мактаб яратиш нияти уйғонди. Шу боис 2017 йили яшаш ва ишлаш учун Американинг Мичиган штатига жўнаб кетганман», — дейди суҳбатдошим.

    Жамшид Бухоро ҳунармандчилик мактабини яратиш учун Америкага келгани, мақсадини амалга ошириш учун кучи ва ҳаракатлари билан қийинчиликларга дуч келса-да, курашнинг submission тури билан шуғулланиб, йирик миқдорда маблағ йиққани, кейин шу пулига миллий-ҳунармандчилик дўкони ташкил этгани ва бир нечта қизиқувчан Америка ёшларини иш билан таъминлагани хусусида тўхталди. Турмуш ўртоғи ва 7 яшар қизини ҳам ўзи билан Америкага олиб кетганини айтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳалолликка етари йўқ. Бугун Америкада ўзимизнинг ҳунармандчилик дўконимизга эга бўлдик. Дўконни ўз қўлларимиз билан тўқиган каштадўз матолар ва нақшинкор лаганлар-у, ёғоч ўймакорлиги буюмлари қатори спортда эришган ютуқларимни кўрсатиб турувчи дипломлар билан ҳам тўлдириб ташладик. Ясаган буюмларимизга чет элликларнинг ҳайрат ва қизиқиш билан қараётганларини, харидорларимиз ошиб кетаётганини кўриб, ичимизга сиғмаймиз.

    Бир неча ойдан кейин Шимолий Америка Грепплинг ассоциацияси — The North American Grappling Association (NAGA) томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келина­ётган America Open Oregon Grappling Championship’и бошланади. Жиддий тайёргарлик кўряпман ва иштирок этаман. Дўконимиз фаолияти турини «Бухоро ҳунармандчилиги мактаби»га ўзгартириб, аёлимга топшираман. Ўзим эса курашнинг грепплинг спорт мактабини яратиш ҳаракатидаман.

    Ҳа, айтмоқчи, бу ерда ортингда ҳеч киминг бўлмаса ҳам, меҳнат ва ҳаракат билан 40 йилда эриша олмаган мақсадларга 3-4 йилда эришиш мумкин. Бугун жанг ва ҳунармандчилигим орқасидан топганларим эвазига Америкада ҳовли-жойим, бир нечта автомашиналарим бор».

    Лайло Ҳайитова суҳбатлашди

    05.05.2022, 12:58   Изоҳ (0)   82950
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Толибон” Россия амалдорларига қамоқхоналарни қандай қилиб тўғри қуриш ҳақида гапирди

    Дунё | 21 май, 10:04

    Уй шароитида кўриш қобилиятини яхшилаш учун 5 самарали усул

    Лайфстайл | 21 май, 09:52

    Ўзбекистонликларга АҚШ визаси талаблари енгиллаштирилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 21 май, 09:39

    “Реал” ва Нико Уильямс ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди

    Спорт | 21 май, 09:15

    ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни ушлашда ёрдам берган фуқарога 10 млн сўм берилди

    Ўзбекистон | 21 май, 09:12

    “Украинадаги урушда Марказий Осиёдан 20 минг киши қатнашмоқда” — Бастрикин

    Дунё | 21 май, 08:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.