• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда тунги вақтда фаолият юритувчи туристик объектлар учун янги қоидалар тасдиқланди

    Президент Шавкат Мирзиёев «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар беради ЎзА.

    Қарор билан Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон рестораторлари ва отелерлари уюшмасининг туризм хизматларини диверсификация қилиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи тунги вақтда (соат 18:00 дан 06:00 га қадар) амал қиладиган механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган.

    • махсус ташкил этиладиган «туризм кўчалари»да жойлашган умумий овқатланиш корхоналари, кўнгилочар ва савдо объектлари, маданият ташкилотлари фаолиятини жамоат хавфсизлиги ва аҳоли осойишталигини таъминлаган ҳолда тўсқинликсиз амалга ошириш;
    • туризм намойиши объектларининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш учун зарур инфратузилма ва муҳандислик-коммуникациялар тизимини янада яхшилаш;
    • маданий-кўнгилочар ва концерт томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур шароитлар яратиш;
    • махсус автобуслар (shuttle-bus) қатновини йўлга қўйиш;
    • туризм намойиши объектларининг фаолият олиб боришига рухсат беришнинг ягона тартибини жорий қилиш ва туризм намойиши объектларини қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш.
    Шунингдек, тунги вақтда фаолият олиб борувчи туризм намойиши объектларининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш учун давлат томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
    • фаолият юритаётган туризм намойиши объектлари атрофи узлуксиз ёритилиши таъминланади, шу жумладан, мазкур ҳудудлар энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари билан жиҳозланади;
    • туризм намойиши объектлари «Хавфсиз шаҳар» концепциясига интеграция қилинади;
    • «туризм кўчалари»да жамоат хавфсизлиги нормалари ва талаблари доирасида «хавфсизлик чақирув тугмалари» ўрнатилади ҳамда Wi-Fi зоналари ташкил этилади.
    Тунги вақтда фаолият олиб бораётган туризм намойиши объектларига:
    • объектларнинг ички қисми, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш, шу жумладан, фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда ҳаракатланиш ва фуқароларни эвакуация қилиш жойларида маълумотларни камида ўттиз кун давомида сақлаш имконини берувчи видеокузатув тизимини ўрнатиш ва «Хавфсиз шаҳар» концепциясига интеграция қилиш;
    • биноларнинг ён-атрофи, автотураргоҳ ва уларга тегишли бошқа ҳудудларни камида 10 метр масофада ёритиш;
    • объектларни тўлиқ товуш ўтказмайдиган тарзда жиҳозлаш. Бунда, тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоб-ускуналаридан аҳолининг тинчлигини бузмаган ҳолда фойдаланилади;
    • объектларни ёнғин ўчириш воситалари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар тўпламига эга тиббий ёрдам қутичалари билан таъминлаш;
    • бинонинг барча учун кўринарли жойларида ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда ҳаракатланиш ва фуқароларни эвакуация қилиш чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари акс эттирилган маълумотларни акс эттириш талаби белгиланади.
    Қарорга кўра, давлат органларига белгиланган тартибда тунги вақтда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиш, улар фаолиятига бюрократик тўсиқлар қўйиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳаракатлар тақиқланади.

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда заруратга қараб, ҳар бир ҳудудда Ўзбекистон президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарори билан тасдиқланган Махсус хизмат кўрсатиш кўчаларига айлантириладиган марказий кўчалар рўйхатида келтирилган айрим кўчаларда махсус «туризм кўчалари»ни ташкил этади ва ушбу кўчаларда тунги вақтда туризм намойиши объектларининг фаолият олиб боришини таъминлайди.

    Аввалроқ Ўзбекистон тарихи, маданияти ва ўзбек тилининг хориж давлатларида тарғиботига 10 млрд сўм ажратилиши мумкинлиги, Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда Чорвоққа ўхшаш чўмилиш зоналарини кўпайтириш кераклиги таъкидланди
    • Ўзбекистонда туризм соҳаси жадал суръатлар билан тикланаётгани маълум қилинди

    04.05.2022, 23:11   Изоҳ (0)   23438
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зоминда сел оқими тўхтади — Жиззах ФВБ

    04.05.2022, 22:10

    Сардор Раҳимхон «Юрак амри» хайрия фонди фаолияти вақтинча тўхтатилганини маълум қилди

    04.05.2022, 21:55

    Сирдарёда ер учун ҳоким қарорини чиқартириб, кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 60 минг доллар сўраган шахс ушланди

    04.05.2022, 21:46

    Бухорода маст ҳолда трактор бошқарган қудалар 3 ёшли қизалоқ ўлимига сабабчи бўлди

    04.05.2022, 20:31

    «Ўзбекистонда 56 фоиз ўқитувчилар салоҳияти талаб даражасида эмас» — халқ таълими вазири

    04.05.2022, 19:36

    Фарғона—Урганч—Фарғона йўналиши бўйича авиқатновлар қайта йўлга қўйилади

    04.05.2022, 19:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.