«Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон президентининг фармони билан тасдиқланган Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия икки ҳафта муддатда:
- Фарғона ва Самарқанд, Фарғона ва Бухоро, Фарғона ва Термиз ҳамда Фарғона ва Урганч шаҳарлари орасида авиақатновларни қайта йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилишини;
- Фарғона—Мўйноқ—Фарғона йўналишида авиақатновлар ташкиллаштирилишини таъминлайди.
Изоҳ (0)