• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зоминда сел оқими тўхтади — Жиззах ФВБ

    Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғли ҳудудларида 4 май куни кузатилган сел оқимлари тўхтади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

    Фото: Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

    Фото: Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

    Қайд этилишича, кучли ёғингарчилик оқибатида туманнинг Пешағор, Аччи, Қанғли ва Шўрча қишлоқларидан ўтган сойларда сел сувлари оқими кузатилган. Сел сувлари Жиззах—Зомин автомобиль йўли остида ўрнатилган қувурларга сиғмасдан, ушбу йўлнинг 25, 26, 27-километрлари устидан тошиб ўтган.

    Фото: Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

    Фото: Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

    Зудлик билан Жиззах вилояти ФВБ раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб борган. Қутқарувчилар томонидан икки нафар фуқаро сел оқимларидан қутқарилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

    Айни пайтда сел оқимлари тўхтаган. Автомобиль йўллари махсус техникалар ёрдамида сел қолдиқларидан тозаланиб, ҳаракат тикланган. Воқеа жойида вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида 140 нафар қутқарувчилар ва 8 та махсус техника, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотларнинг 83 нафар шахсий таркиби ва 25 та махсус техникаси сел оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланмоқда.

    Ходимлар томонидан сел сувлари тошган кўчалар, аҳоли хонадонлари ўрганилмоқда. Сел қолдиқлари тозаланиб, ҳовли ва ертўлаларда тўпланган сув махсус техникалар ёрдамида чиқариб ташланмоқда.

    Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

    Фото: Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

    Фото: Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

    Аввалроқ Жиззахда сел оқизиб кетган 20 ёшли фуқаро қутқарилгани хабар қилинганди.

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 3—4 майда Волгабўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келишини маълум қилганди. 3 май куни кучли ёғингарчилик сабаб Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди. Марказ хабарига кўра, 5 май куни ҳам тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи мавжуд.

    Мавзуга доир: Ҳалок бўлган 19 одам, оқиб кетган қорамоллар, буткул вайронага айланган уйлар — Ўзбекистонда сел остида қолганлар

    04.05.2022, 22:10   Изоҳ (0)   31202
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сардор Раҳимхон «Юрак амри» хайрия фонди фаолияти вақтинча тўхтатилганини маълум қилди

    04.05.2022, 21:55

    Сирдарёда ер учун ҳоким қарорини чиқартириб, кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 60 минг доллар сўраган шахс ушланди

    04.05.2022, 21:46

    Бухорода маст ҳолда трактор бошқарган қудалар 3 ёшли қизалоқ ўлимига сабабчи бўлди

    04.05.2022, 20:31

    «Ўзбекистонда 56 фоиз ўқитувчилар салоҳияти талаб даражасида эмас» — халқ таълими вазири

    04.05.2022, 19:36

    Фарғона—Урганч—Фарғона йўналиши бўйича авиқатновлар қайта йўлга қўйилади

    04.05.2022, 19:14

    «Дарё» фотомухбири Мадина Нурман «Олтин қалам» мукофоти билан тақдирланди

    04.05.2022, 18:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.