Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Майнинг учун ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда электр энергиядан фойдаланган тақдирда:

  • истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловчилар белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар ўсувчи коэффициэнтга мувофиқ тўланади;
  • тиғиз даврда истеъмол қилинган электр энергия учун тегишли тарифлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган устамалар қўлланилади;
  • истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳисоби алоҳида ҳисоблагич ўрнатилган ҳолда юритилади.
Майнинг Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан мажбурий рўйхатдан ўтказилади ва лицензияланадиган фаолият турига кирмайди. Майнинг билан шуғулланувчи шахслар (майнерлар) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт. Майнерларни рўйхатдан ўтказиш фақат интернет тармоғи орқали электрон шаклда амалга оширилади.

Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон резидентларига криптовалюта харид қилиш ва сотишга рухсат берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар