• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қамаши ҳокимининг хизмат автомобили жарима майдонига жойлаштирилди

    Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаевнинг хизмат автомобили рухсатсиз тонировка ва «мигалка» учун жарима майдонига жойлаштирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

    Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

    Блогер Мақсуд Музаффаровнинг «Дарё»га маълум қилишича, у давлат рақами 70 021 DAV бўлган қора рангли Gentra автомобили ялтировчи маёқ ва тонировкада ҳаракатланганини хабар бериб, бу ҳақда вилоят ЙҲХБ бошлиғига маълум қилган.

    Блогернинг вилоят ЙҲХБ бошлиғига қилган мурожаатида шундай дейилади:«...вилоятимизда DAV белгили машиналарга қандайдир имтиёз берилганми? Имкони бўлса 70 021 DAV давлат рақам белгили автотранспорт воситасини бир текширтирсангиз. Унга ялт-ялт этувчи маёқча ва тонировка учун рухсатнома борми-йўқми бир билайлик. Ушбу автомашинанинг бу ишларини сизнинг бошқарувингиздаги ЙҲХБ текшира оладими?»

    «Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, давлат рақами 70 021 DAV бўлган транспорт воситаси Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаевга тегишли хизмат автомобили ҳисобланади.

    Мазкур ҳолат вилоят ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти эътиборини тортган.

    Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

    Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

    «Видео юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб Gentra русумли, 70 021 DAV давлат рақам белгили автотранспорт воситаси ҳайдовчиси тегишли рухсатномасиз автомашина олд қисмига кўк-қизил ёнувчи маёқчалар ўрнатганлик ҳамда автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилгани маълум бўлди. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси (транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби)га асосан жарима майдонига жойлаштирилди», — дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумотида.

    Эслатиб ўтамиз, ҳоким хизмат автомобили содир этган ҳуқуқбузарлик — транспорт воситалари ойнаси тусини ўзгартириш (қорайтириш) ва транспорт воситаларига товуш чиқарувчи, ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126 ва 127-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўлиб, кодексга кўра ойна тусини ўзгартириш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида, транспорт воситаларига товуш чиқарувчи, ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш эса уч бараваридан беш бараваргача жарима солинишига сабаб бўлади.

    Мавзуга доир: 

    • Қашқадарё ҳокими ўринбосарига тегишли Trailblazer бир вақтнинг ўзида учта қоидабузарлик содир этди (видео)
    • Бир вақтнинг ўзида учта қоидабузарлик содир этган Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли Trailblazer’нинг ойналари ҳам рухсатномасиз «тонировка» қилингани аниқланди

    04.05.2022, 10:23   Изоҳ (0)   30998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда жамоа шартномаларига ходимлар учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш қоидаси киритилади

    04.05.2022, 09:22

    Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча поездлар йўлга қўйилади

    04.05.2022, 08:14

    Тошкентда 100 минг кишилик намойиш, ишсизлик нималигини тушуна бошлаган Ўзбекистон, Лос-Анжелесда исён. Ўзбек матбуоти 4 майда нималар ҳақида ёзган?

    04.05.2022, 07:30

    Битирув кечасидаги талабалар, вайрон қилинган танк, сибирдаги лочинлар. 3 май суратлари

    04.05.2022, 00:08

    Самарқандда сел йўлни ювиб кетди

    03.05.2022, 23:56

    Uzbekistan Airways Исроилга киришда янги қоидалар ўрнатилгани билан огоҳлантирди

    03.05.2022, 23:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими




    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.