Кучли ёмғир сабаб Тошкент шаҳри кўчаларини сув босди. Бу ҳақда хабар берган «Дарё» ўқувчисининг ёзишича, ёмғир суви сабаб автомобиллар йўлда қолиб кетган.
«Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги ‘Феруза’ массивига кириш жойдаги чорраҳа йўлларга нисбатан паст бўлгани учун, чорраҳани тўлиқ сув босган. Автомобильларнинг ярмигача сувда қолмоқда. Motor қисми пастроқ бўлган автомобиллар сувда ўчиб қолиб, сарсон бўлмоқда», — дейди «Дарё» мухбири билан бу ҳақда суҳбатлашган манба.
Аввалроқ Тошкент вилоятида кучли ёғингарчилик Cobalt’ни автомобиль йўлидан суриб чиқаргани, Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудига сел келгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)