Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Фулҳэм» Чемпионшипнинг 45-турида «Лутон» устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Лондонликлар иккинчи ўриндаги «Борнмут» билан орадаги фарқни 8 очкога етказди.

«Лутон» дарвозасига урилган голлардан бирига Александр Митрович муаллифлик қилди. Ҳужумчи ҳисобида ушбу мавсум 43 та ўйинда 43 та гол мавжуд.

27 ёшли серб 1992 йил АПЛ ташкил топгандан буён Англиянинг иккинчи дивизионида 43 та гол урган илк футболчига айланди. Шунингдек, Митровичнинг ҳисобида 7 та голли узатма бор.

«Фулҳэм» Чемпионшип жорий мавсуми 45 та ўйинида 106 та гол урди ва бир мавсум давомида юзлик довондан ўтган «Мачестер Сити»дан кейинги илк клуб бўлди. «Шаҳарликлар» 2001/02 йилги мавсумда 108 та гол урганди.

Скрин: Софасcоре

Скрин: Софасcоре

Изоҳ
Асосий янгиликлар