Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 37-туридан ўрин олган ўйинда «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари 29 апрель, пайшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Олд Траффорд» ўтган баҳснинг дастлабки 45 дақиқасида ҳисоб очилмади. Жамоалар 0:0 ҳисобида танаффусга йўл олди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасига келиб, Маркос Алонсо ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Криштиану Роналду Неманя Матичнинг супер узатмасини ажойиб ҳаракатлари билан дарвозага жойлаб қўйди ва мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.

Ушбу дурангдан кейин «Челси»нинг очколари сони 66 тага етди, жамоа 3-ўринда бормоқда. Ҳисобида 55 очко бўлган «қизил иблислар» эса 6-поғонани банд этиб турибди.

АПЛ

37-тур баҳси

28 апрель, пайшанба

«Манчестер Юнайтед» — «Челси» 1:1

Голлар: 0:1 – 60 Алонсо, 1:1 – 62 Роналду.

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Линдельоф, Теллес, Матич (Жонс, 79), Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Рэшфорд (Мата, 79), Эланга (Гарначо, 90).

«Челси»: Менди, Жеймс, Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Рюдигер, Алонсо, Жоржиньо, Канте (Лофтус-Чик, 82), Маунт, Ҳаверц (Лукаку, 70), Вернер (Пулишич, 71).

Огоҳлантириш: Рюдигер (87).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати