Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда солиқ қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Миллий Олимпия қўмитасида 25 апрель куни стол тенниси федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтган. Унда Кудбиев федерация раислигига сайланган.
Шу кунга қадар ушбу лавозимда Саида Маҳмудова фаолият юритиб келаётганди.
Аввалроқ Кудбиев Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори этиб тайинланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)