Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
«Аминманки, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳидаги узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва интилишларимиз орқали халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб бораверади», — дейилади, жумладан, Шавкат Мирзиёевнинг мактубида.
Аввалроқ Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон президентлик сайловларининг иккинчи турида 58,54 фоиз овоз (18 779 641) билан ғалаба қозонган эди. Макроннинг рақобатчиси «Миллий уюшма» етакчиси Марин Ле Пен 100 фоиз овозлар ҳисоб-китобидан кейин 41,46 фоиз овоз тўплаган (13 297 760).
Изоҳ (0)