Ушбу ҳафта давомида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, 25 апрель, душанба куни республика ҳудудининг катта қисмида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида атмосфера фронти ўтишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамол 17-22 метр/секундгача кучаяди. Республиканинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати 24-28 даража атрофида бўлади.
Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат 27 апрелда марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.
27 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларида, 28 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ҳафта ўртасига келиб Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига кундузги ҳаво ҳарорати 27-32 даражагача кўтарилади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 26 апрель ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда
Изоҳ (0)