Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 13-сон баёни билан 2022/2023-ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022/2023-ўқув йили қабулида ҳам тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади:
- Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари киритилади. Мазкур учала фандан 10 тадан жами 30 та тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри жавобга 1,1 балл берилади, максимал балл — 33 балл.
- Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишларига мос иккита фан киритилади. Ҳар бир фандан 30 тадан жами 60 та тест саволи берилади. Ҳар бир тўғри жавоб 2,1 ҳамда 3,1 балл билан баҳоланади. Максимал балл – 156 балл (5 та фан бўйича жами 189 балл).
Изоҳ (0)