Бухоро шаҳрида 25 апрель куни кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 08:53 да «Варахша» маҳалласи Алпомиш кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 09:08 батамом ўчирилган.
Ҳодисада яшаш уйининг 18 квадрат метр майдонда томости қурилмалари ва қисман ички жиҳозлари ёнган. Содир бўлган ёнғиндан уй эгаси М.Г. қутқарувчилар томонидан қутқариб қолинган.
Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ (0)