• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ давлат котиби Блинкен ва мудофаа вазири Остин Киевга ташриф буюрди. Тафсилотлар

    АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва мудофаа вазири Ллойд Остин Киевга ташрифи чоғида америкалик дипломатларни Украинага қайтаришга ва яна ҳарбий ёрдам юборишга ваъда берди, деб хабар бермоқда Reuters.

    Фото: Politico

    Фото: Politico

    Блинкен ва Остин 23 апрель куни Польшага, 24 апрель куни Украинага бориб, у ерда президент Владимир Зеленский билан учрашди, дейди Давлат департаментининг юқори мартабали расмийси. Давлат департаменти ва Пентагон раҳбарлари Зеленскийга мудофаа учун яна 322 миллион доллардан кўпроқ пул ваъда қилган.

    Бундан ташқари, келаси ҳафтадан америкалик дипломатлар Львовга «кунлик сафарлари»ни давом эттиради. Дипломатик миссия вакиллари Россиянинг ҳарбий амалиёти бошланишидан олдин Киевдаги элчихонани тарк этишган: улар аввал Львовга, кейин Польшага кўчиб ўтганди, деб эслатди Reuters.

    Агентлик суҳбатдошига кўра, 25 апрель, душанба куни президент Жо Байден АҚШнинг Словакиядаги элчиси Бриджит Бринк номзодини Украинадаги дипломатик миссия раҳбари лавозимига таклиф қилмоқчи. Америка етакчиси Бринк номзодини танлагани ҳақида аввалроқ CNN ва Bloomberg хабар берганди. Украинадаги АҚШ элчиси лавозими 2019 йилнинг май ойидан бери бўш қолмоқда, унинг вазифаларини вақтинчалик вакил бажаради.

    Блинкен ва Остиннинг Украинага келиши америкалик юқори мартабали мулозимларнинг уруш бошланганидан бери бу мамлакатга биринчи ташрифидир. Уларнинг Зеленский билан учрашуви Байден маъмурияти Украинага тактик дронлар, гаубицалар ва артиллерия снарядларини ўз ичига олган янги 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети берилишини эълон қилганидан бир неча кун ўтиб амалга оширилди. Пентагон маълумотларига кўра, икки ой давомида Вашингтон Киевга хавфсизлик бўйича тахминан 3,4 миллиард долларлик ёрдам кўрсатган.

    Зеленский 23 апрель куни Остин ва Блинкеннинг Киевга ташрифи ҳақида маълум қилганди. Байден ҳам Украинага келишга тайёрлигини билдирган.

    Апрель ойида Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен, Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел ва Австрия канцлери Карл Нехаммер Киевга ташриф буюрган эди. Шунингдек, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Польша, Латвия, Литва ва Эстония президентлари Анжей Дуда, Эгилс Левиц, Гитанас Науседа ва Алар Карис Украинага келган. Апрель охирида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш аввалига Москвага, сўнг Украина пойтахтига келади.

    25.04.2022, 11:28   Изоҳ (0)   16429
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Макроннинг сайловдаги ғалабасидан кейин Франция бўйлаб норозилик намойишлари авж олди (видео)

    25.04.2022, 09:56

    WSJ: Саудия шаҳзодалари молиявий муаммолар сабаб 600 млн долларлик мол-мулкини сотган

    25.04.2022, 09:32

    Макрон президентлик сайловларининг иккинчи турида ғалаба қозонди. Ле Пен мағлубиятини тан олди

    25.04.2022, 08:46

    Австрия ТИВ раҳбари Украинанинг Евроиттифоққа аъзо бўлишига қарши чиқди

    24.04.2022, 19:20

    «Россиядаги ҳаёт — компьютер ўйини. Одамлар реалликка қайтиши керак». Владимир Зеленский Киев метросида катта матбуот анжумани ўтказди

    24.04.2022, 17:21

    Россияга жўнатилаётган 8 мингга яқин люкс автомобиль санкциялар сабаб Бельгия портида қолиб кетди

    24.04.2022, 15:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар расмий курси 12 305 сўмгача тушди 

    Ўзбекистон | 25 август, 16:21

    Ўзбекистонда Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

    Ўзбекистон | 25 август, 16:12

    “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильми қандай суратга олинган?

    Кино | 25 август, 15:43

    Украина илк бор янги “Нептун” ракетасини намойиш қилди (видео)

    Дунё | 25 август, 15:42

    Тошкентдаги Бўрижар каналига тушиб кетган 17 ёшли боланинг жасади топилди

    Ўзбекистон | 25 август, 15:28

    “Эрон АҚШга итоат этмайди” — Оятуллоҳ Али Хоманаий

    Дунё | 25 август, 15:10

    Жанубий Сурхон сув омбори ҳудудида 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилади

    Ўзбекистон | 25 август, 14:59

    “Манчестер Сити” футболчисига Бундеслига ҳамда А Серия клублари даъвогарлик қилмоқда

    Спорт | 25 август, 14:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.