• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Россиядаги ҳаёт — компьютер ўйини. Одамлар реалликка қайтиши керак». Владимир Зеленский Киев метросида катта матбуот анжумани ўтказди

    Украина президенти Владимир Зеленский 23 апрель, шанба куни Киевдаги Крешатик марказий метро бекатида катта матбуот анжумани ўтказди. Маҳаллий ва халқаро журналистлар иштирокидаги анжуман қарийб икки соат давом этди. Meduza Зеленскийнинг баёнотларидан асосий маълумотларни тақдим қилди.

    Фото: Украина президенти офиси

    Фото: Украина президенти офиси

    Одессага ракета ҳужуми ҳақида

    Пасха (насронийлар байрами) кунларимиз мана қандай ўтмоқда. Бугун (23 апрель куни) Одессага еттита ракета учиб келди, иккитасини уриб туширдик. Ракета кўп қаватли уйга урилган. Саккиз киши ҳалок бўлди, 18 ёки 20 киши яраланди. Уч ойлик бола ҳалок бўлган. Ўша гўдак бир ойлик вақтида уруш бошланганди. Разилликнинг қўланса ҳиди. Уларни яна нима деб аташ керак? Бошқа сўз йўқ. Булар Пасха кунларида бўляпти! Улар нима ҳақида, қандай қадриятлар, қандай рус дунёси, қандай насроний дунёси ҳақида гапиришяпти? Ўрта асрлар. Севикли Одессага, улар ўзлари яхши кўриб ташриф буюрадиган «она-Одесса»га еттита ракета.

    Уруш ва унинг истиқболлари ҳақида

    Бу урушни XXI аср ёки 1990 йиллардаги урушларнинг бирортаси билан таққослаб бўлмайди. Россия томонидан бошқа мустақил давлатлар ҳудудида олиб борилган урушларнинг ҳеч бирида бундай ҳалокат бўлмаган. Ҳеч қачон бунчалик кўп оғир техникадан фойдаланиш ва бундай ҳарбий қўполлик — қийноқлар, зўравонликлар, зўрлашлар бўлмаган. Келажак йўқ қилинишидан худо асрасин. Буни тўхтатишда Украинанинг ҳам ҳиссаси бор – афсуски, бу украиналикларнинг ҳаёти эвазига. Сизларнинг мамлакатингиз (Зеленский бу гапларни озарбайжонлик журналистнинг саволига жавобан гапирган) янада кўпроқ ёрдам бериши керак. Биздаги «операция»ни тугатишса, улар сизнинг пайингизга тушади.

    Менинг президент сифатидаги позициям шундай: улар эгаллаб олаётган ҳамма нарсани қайтарамиз. Бу 10—20 йил масаласи бўлмайди. Керакли қурол-яроғга эга бўлишимиз билан биз оккупация қилинган нарсаларни қайтариб оламиз. Умид қиламанки, босиб олинган шаҳарларни қамалдан чиқарамиз. Аммо ҳозир бунга тайёр эмасмиз. Мариуполдаги «Азовсталь»ни ҳимоя қилаётган йигитлар, уларнинг командирлари буни тушуниб турибди.

    Украинани куч ва бундай ғайриинсонийлик билан мағлуб этиб бўлмайди. Улар бизни нима қилишади? Улар Киев вилоятида нима қилган бўлиши мумкин? Ҳамма улардан нафратланади. Бир пайтлар нацистлар Европани босиб олишган. Улар нимага эришди? Одамлар уларни яхши кўрдими? Йўқ. Улар бойиб кетишдими? Йўқ, ваҳоланки улар бутун Европани талон-тарож қилганди. Улар фақат бир нарсага эришди: жиноятларда иштирок этмаган немисларнинг бутун кейинги авлодлари ўзларини тарих учун айбдор ҳис қилади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Халқаро трибунал ҳақида

    Ишончим комилки, одамлар ва болаларни йўқ қилишга буйруқ берганларнинг ҳаммаси судга тортилади. Бу йилларни талаб қилиши мумкин, лекин биз кутамиз. Биз кутмасак, болаларимиз кутишади. Бу трибунал қандай номланиши муҳим эмас. Асосийси, қанча одамга узоқ йиллар панжара ортидан жой ажратилиши.

    Украина ва украиналиклар ҳақида

    Менимча, кўпчилик украиналиклар мудофаа нуқтаи назаридан Исроилга ўхшаш давлатда яшашга тайёр. Бошқа танловимиз йўқ. Биз аллақачон шундай давлатга айланганмиз. Бу жанг қилишни англатмайди, бу бизда энг кучли ва тажрибали армия бўлишини англатади.

    Одатда бобо ва бувиларга узоқ умр, соғлик тилардик. Фарзандларга ҳам узоқ умр ва саломатлик тилайдиган вақт келади, деб ўйламаган эканман. Мен ҳаммага имкон қадар ўз фарзандига ғамхўрлик қилишини тилайман. Фарзандларидан айрилган ҳар бир кишининг дардига шерикман.

    Украина урушда ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилди, деб ўйлайман. Биз бирлашганмиз ва асосийси бу бирлик уруш тугагунига қадар ва урушдан кейин ҳам сақланиб қолиши керак. «Куч» сўзи жамиятда кўнгилни айнитадиган рефлекс келтириб чиқармаяпти. Мен эса бундан фахрланаман. Бирлашиш бизнинг асосий қуролимиздир. Ҳарбийлар, миллий гвардиялар, чегара қўшинлари, турли даражадаги ҳокимиятларни бирлаштириш. Медиа-ресурсни бирлаштириш, оммавий ахборот воситалари бугунги кунда иккинчи кучдир. Европадагилар менга уларда ҳали ҳеч қачон бунчалик бирлик кузатилмаганини айтмоқда.

    Фото: Украина президенти офиси

    Фото: Украина президенти офиси

    Хорижий давлат раҳбарларининг Киев ва Москвага ташрифлари ҳақида

    Биз аянчли селфилар тушадиган мамлакат эмасмиз. Биз уруш домидамиз. Келинг, лекин биз сиздан сўраган ёрдам билан келинг. Биз ҳеч кимдан ўзида йўқ нарсани сўрамаймиз. Германияга айтяпмиз: сизда ҳозир ўзингизга зарур бўлмаган нарса бор, лекин у бизга керак, чунки бизда уруш кетяпти.

    (Худди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш каби) аввал Россияга, кейин Украинага келишни хато деб биламан. Нима учун? Бизга Россиядан сигнал юбориш учунми? Кўрадиган нима бор у ерда? Жасадлар Кутузовский проспектида (Москва) ётгани йўқ. Менимча, аввал Украинага келиб, бу ерни кўздан кечириб, кейин Россияга бориш мантиқан тўғри бўлади.

    Агар гап сиёсий туризм ҳақида эмас, балки ёрдам ҳақида кетаётган бўлса, албатта.

    Россия билан музокаралар ҳақида

    Мен Владимир Путин билан музокаралар тарафдориман, чунки урушни бошлаган киши уни тугатиши мумкинлигига ишонаман. Мен урушни тугатмоқчиман. Дипломатик йўл бор, ҳарбий йўл бор. Ҳар қандай соғлом одам дипломатик йўлни танлайди, чунки у минглаб, балки миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Раҳбар ўз хоҳиши билан дипломатик йўлдан воз кечишга ҳақли эмас.

    Мариуполдаги халқимиз йўқ қилинса, сохта республикаларда сохта референдум эълон қилинса, Украина музокаралардан чиқади. Бу музокарачиларнинг барча учрашувлари ёлғонга асослангани ва жуда ёмон актёрлар рол ўйнаган театр саҳнаси эканини англатади.

    Путинга фақат Украина президенти сифатида саволларим бор. Улар ҳудудий яхлитлик масалалари ҳақида. Бизнинг Донбассимиз, Қримимиз буёғига қандай яшайди. Суҳбат мазмунли, деярли эмоцияли бўлган бўларди, ҳарқалай ҳозир мени кўриб турганингиздек — ҳамма нарса бўлиши мумкин.

    Фото: Украина президенти офиси

    Фото: Украина президенти офиси

    Россия ҳақида

    Мустақиллигимиз аввал бошданоқ фақат биз учун – цивилизациялашган дунё учун муҳим эди. Бизни Россияда ҳукумат даражасида ҳурмат қилишмасди, жамиятнинг катта қисми эса бизни мустақил давлат деб ҳисобламайди, улар бизнинг мустақилликка, демак, яшашга ҳаққимиз борлигига ишонмайди.

    Тарих китобларида янги сўз пайдо бўлмоқда — «рашизм». Бу сўз янги, аммо мазмуни 80 йил олдинги (Иккинчи жаҳон уруши давридаги) каби. Шу 80 йил давомида қитъамизда бундай ваҳшийликлар бўлмаган. Мактабларда кичкина болалар ўрнидан туриб, ўқитувчиларга рашизм ва бу даҳшатли тушунчага қарши озодлик учун курашда ким ғалаба қозонгани ҳақида дарс айтиб бермоқда.

    Россия Туркиядаги музокаралар ортидан билдирилган баёнотга дастлаб ижобий муносабат билдирганди, кейин эса мамлакат ичидан юқори даражадаги танқидларни эшитган. Маълум бўлишича, у ердаги расмийлар одамларнинг миясини шунчалик ювганки, Россиянинг ўзи ҳам буни кутмаган. Ўйлайманки, Украинага бўлган нафрат даражасидан ўзлари ҳам ҳайратда қолган.

    Россия Федерациясидаги ҳаёт — бу компьютер ўйини, бу виртуал воқелик. Нима бўлаётганини билмоқчи бўлган одамлар ундан чиқиши, 3D кўзойнакларни ечиши, реалликка, гўзал цивилизация дунёсига қайтиши керак. Айнан ядро қуроли соҳасида етакчи бўлиш шарт эмас – сиз «айтишниклар» сони бўйича етакчи бўлишингиз мумкин. Саратон касаллигига даво топишингиз мумкин. Уларда пулларини ва салоҳиятини сарфлаш зарур бўлган жой бор. У ерда иқтидорли одамлар бор.

    Россияда (урушга) норозилик билдирганлар унчалик кўп эмас, афсуски. Аммо шу озчилик бир кун келиб ушбу информацион деворни ёриб ўтишимизга ҳисса қўшади. Биз уларнинг қадамларини кўряпмиз. Улар айтадиган сўзлар катта аҳамиятга эга — сўзлар кучли таъсир ўтказа олади, шунинг учун ҳукумат улардан қўрқади. Мен уларга фақат сиҳат-саломатлик тилайман, чунки панжара ортида уларнинг ҳоли не кечишини тасаввур қиламан. Улар — Россияни қутқаришга ҳисса қўшган одамлар.

    Мавзуга доир:

    • «Бу шунчаки уруш эмас. Вазият ундан ҳам баттар». Владимир Зеленский россиялик журналистларга интервью берди
    • «Бу ҳеч кимга раво кўрилмас кечмишдир…». Украинанинг биринчи хоними Олена Зеленская уруш сабаб етим бўлган болалар, бева қолган жувонлар, фарзанд доғига чидолмаётган оналар ҳақида интервью берди

    24.04.2022, 17:21   Изоҳ (0)   31093
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияга жўнатилаётган 8 мингга яқин люкс автомобиль санкциялар сабаб Бельгия портида қолиб кетди

    24.04.2022, 15:54

    Битта салонда 11 киши. Украиналиклар енгил автомобилларда уйларини қандай тарк этмоқда? (фото)

    24.04.2022, 13:10

    Нигерияда ноқонуний нефтни қайта ишлаш заводи портлаб кетди. Ҳодиса оқибатида 100 нафардан зиёд одам ҳалок бўлган

    24.04.2022, 11:54

    Германия Украинадаги уруш таъсирини камайтириш учун қўшимча 40 млрд евро қарз олади

    24.04.2022, 10:11

    The Telegraph: Европа иттифоқининг 10 та мамлакати эмбаргони айланиб ўтган ҳолда Россияга 350 млн евролик қурол-яроғ сотган

    24.04.2022, 09:52

    Польша Украинага 1,6 млрд долларлик ҳарбий ёрдам етказиб берган

    24.04.2022, 09:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.